АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими (ФЗТ) фаолиятини қайта молиялаштириш ставкаси пасайгани сабабли доллар мустаҳкамлангани учун танқид қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Жей Пауэлл ва ФЗТ долларга барча бошқа валюталарга нисбатан шунчалик кучли бўлишга имкон бердики, ишлаб чиқарувчиларимиз бунинг салбий таъсирини ўзларида сезмоқда. Улар ўзларига энг катта душман, гарчи буни тушуниб етмаётган бўлсалар ҳам. Афсус!» — дея ёзув қолдирган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
ФЗТ сентябрдаги йиғилиши якуни билан қайта молиялаштириш ставкасини 2—2,25 фоиздан 1,75—2 фоизгача туширганди. Тизим бошқарув аъзоларининг деярли ярми йил охиригача фоиз ставкасини яна тушириш учун овоз берди. ФЗТнинг келгуси йиғилиши октябрь ойи охирида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)