Экология муаммоларига бағишланган Environmental Photographer of the Year 2019 танлови натижалари маълум қилинди, деб ёзмоқда «РИА Новости». Қуйида ғолиб бўлганларнинг энг кучли ёрқин суратлари келтирилди.
«Ноилож чора». Браконьерлардан ҳимоя қилиш учун каркидон шохи эговланмоқда. Невилл Нгомане сурати.
Экологик жиҳатдан дунёнинг энг нохуш мегаполисларидан бири бўлган Мехикога қарашлари. Элиуд Гиль Саманьего сурати.
«Чиқинди». Истамбулдаги Босфор бўғози сув остига назар. Себнем Соскун сурати.
Пластик пакет ўйнаётган бола сурати. Пластик пакетлар ишлаб чиқариш 1950 йилдан 2,3 миллион тоннадан 2015 йилда 448 миллион тоннагача ошди. Антонио Арагона Ренунцио сурати.
«Қаттиқ уйқу». Бангладеш пойтахти Даккада чиқиндилар тўла соҳилда ухлаётган аёлни суратга олди. Амдад Хоссей сурати.
12 минг йиллик қадимги Хамбах ўрмони сурати. Дж. Генри Фейр сурати.
«Океан юраги». Денгизларни сақлаш муаммосига эътибор қаратди. Балиқлар захираси қанча кам бўлса, уларнинг тутиш усуллари шунчалик тажовузкор бўлмоқда. Вьетнамлик Чан Туан Вьет сурати.
«Кундалик иш». Минглаб бангладешликлар яхши яшаш умидида кўмир ташиш каби энг оғир ва қора ишларни қилишга мажбур. Сурат муаллифи М Юсуф Тушар.
«Сув тақчиллиги» маъносини англатувчи таъсирли сурати. Сурат олинган жойдаги сув тақчиллиги ўрмонлар кесилиши билан боғлиқ. Фредерик Даршин сурати.
«Кўринмас одам». Чиқинди йиғувчилар сотишга арзигулик нарса қидирмоқда. Валери Леонард сурати.
Шант Кумар сурати. Мумбайдаги сув тошқини.
Дарахтларни кечаси суратга олиш осон эмас. Британиялик сураткаш Ян Уэйда ушбу кадрни олишга қарийб 1 ҳафта вақтини сарфлади.
«Ширин уйқу». Антонио Арагона Ренунцио Африканинг Сахел минтақасида жойлашган мактаблардан биридаги партада ухлаб қолган қизни суратга олди.
Изоҳ (0)