• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ургутлик ўқувчи сочини мажбурлаб олган ва унга жароҳат етказган мактаб директори ўринбосаридан кечирим сўради

    Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Бешкапа маҳалласидаги 47-умумтаълим мактабида 11-синф ўқувчиларининг сочини мактаб директори ўринбосари Ш.О. мажбурлаб олдирганлиги ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, 27 сентябрь куни учинчи дарси вақтида Ш.О. ўқувчилар одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилаётганликларини ўрганиш мақсадида 11-синф хонасига кирган.

    Директор ўринбосари ўқув йилининг бошида ушбу синф ўқувчилари билан учрашиб, тартиб-интизомга риоя этмаган, сочи ўсиб кетган ва тозаликка амал қилмаган ўқувчиларни огоҳлантириб, уларга ўзларини тартибга солиб олиши учун икки ҳафта муҳлат берган. Бироқ шундай бўлса-да, воқеа содир бўлган кунга қадар мактабнинг 11-синф ўқувчиси О.Х. сочини олдирмаган.

    Мавзуга доир: Ургутлик ўқувчининг сочини мажбурлаб олган ва унга жароҳат етказган мактаб директори ўринбосарига интизомий чора кўрилди

    Ўқувчи О.Х. билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида директор ўринбосари уни бир неча бор сочини олиб келишини айтиб, огоҳлантирганлигини билдирди. У бошқа бирор ўқувчининг сочи олдирмаганлиги, ижтимоий тармоқларда 4 нафар ўқувчининг сочи олинди, деб тарқалган хабар нотўғри эканлигини таъкидлади.

    «Ўқитувчи мени бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, сочимни олдирмадим. Шу сабабли ҳам у киши сочимни озгина кесиб қўйди. Шундан сўнг сартарошхонага бориб, сочимни олдириш жараёнида улардан суратга олиб қўйишини айтдим. Сочимнинг ҳолатини жаҳл устида ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбордим. Тўғриси, ижтимоий тармоқларда тарқаган суратлар сабаб бундай ҳолат юзага келишини кутмагандим. Менинг ҳеч кимга эътирозим йўқ. Ўқитувчиларимни ҳурмат қиламан. Уларнинг касб байрами олдидан бундай ҳолга солиб қўйганим учун ўзим хижолатдаман. Бунинг учун улардан узр сўрайман», — дейди 11-синф ўқувчиси О.Х.

    Мактаб директори ўринбосари Ш.О. билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида ҳақиқатда ўқув йили бошланиши билан ўқувчиларнинг ўзини тутиши, кийиниши, одоб-ахлоқига эътибор қаратганини билдирган. Хусусан, директор ўринбосари ва 11-«А» синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида белгиланган муддат ичида ўқувчилар сочини талаб бўйича олдирмаса, ўзи олиб ташлашини айтган. Ўқувчилар бунга рози бўлган.

    «Мен ўқувчилар тозаликка риоя қилишини истайман. Ҳар бир ўқувчи мактабга мос равишда кийиниши лозим. Бу ҳол бўлишидан аввал ҳамма ўқувчилар билан гаплашиб уларни огоҳлантирганман. Ўқувчилар ўзлари бунга рози бўлишган», — дейди директор ўринбосари Ш.О.

    11-«А» синф ўқувчилари билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида улар ҳам О.Х.нинг сочи ўсганлиги учун фақат унинг сочи олинганлигини таъкидлади. Ўқитувчи бошқа ҳеч қайси ўқувчининг сочини олмаганлигини билдирди. Қолаверса, ўқитувчи ўқувчига нисбатан ҳеч қандай ваҳшийлик қилмаган. Бор-йўғи сочи икки жойидан олинган, холос. Ижтимоий тармоқлар ҳолатни бўрттириб талқин қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Айрим сайтларда ҳолатни бости-бости қилиш учун ҳаракат қилганлигим тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалди. Бироқ тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Боиси вилоят Халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи таркибида журналистлар ҳам бўлиб, мазкур ҳолат бевосита уларнинг иштирокида ўрганиб чиқилди. Бевосита ишчи гуруҳи иштирокида мактаб ўқитувчилари билан йиғилиш ўтказдик. Йиғилишда юқорида қайд этилган ҳолат атрофлича муҳокама қилинди. Қолаверса, менга воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун ҳеч қайси журналист қўнғироқ қилмаган», — дейди Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Абдиев.

    Айрим интернет нашрларида ваҳшийликда айбланган ўқитувчи ишдан олинганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Бироқ суриштирувимиз давомида ушбу ҳолат ўқувчини тартибга солиш, мактаб қоидаларига риоя қилиш мақсадида амалга оширилганлиги аниқланди. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун ўқитувчига огоҳлантириш берилган.

    30.09.2019, 10:14   Изоҳ (0)   51954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилояти ҳокими соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилди (аудио)

    30.09.2019, 10:00

    Самарқандда яна тез тиббий ёрдам шифокори калтакланди

    30.09.2019, 09:13

    Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган беморнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди (видео)

    29.09.2019, 19:18

    Тошкент жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 2-ўринни эгаллади. «Ўзгидромет» ушбу маълумотга муносабат билдирди 

    29.09.2019, 14:18

    Ўзбекистонда 2019 йилда салкам 3 млрд сўмлик импорт маҳсулотининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди

    29.09.2019, 13:55

    «Ўзстандарт» электротехника импортини чеклаш таклифи юзасидан тушунтириш берди

    29.09.2019, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АBC ва NBC телеканалларининг эфир лицензияларини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Дунё | 25 август, 19:50

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25

    Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” яратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 19:05

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35

    Ўзбекистонда мактабларда дарслар қачондан бошланиши эълон қилинди 

    Ўзбекистон | 25 август, 18:31

    Ўзбекистонда солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 25 август, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.