Ўзбекистонда «челноклар» савдоси ҳажми қисқаришда давом этмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида бундай савдо ҳажми 195 миллион долларни ташкил этди — ҳар бир чоракда 97,7 миллион доллардан. Ўтган йилнинг 6 ойида бу кўрсаткич уч баравар кўп эди — 607,6 миллион доллар (биринчи чоракда 250 ва иккинчи чоракда 360 миллион доллар).
«Челноклар» импорти 591 миллион доллардан 141,2 миллион долларгача, экспорти 87,9 миллион доллардан 54,3 миллион долларгача қисқарди.
Шу билан бирга, расмий савдо-сотиқ ҳажми салмоқли даражада ўсди: ўтган йилнинг 6 ойида 13, 5 миллиард доллар бўлган бўлса, бу йил мазкур кўрсаткич 17,3 миллиард долларга етди.
Маълумот учун, 2018 йилда Ўзбекистонда «челноклар» томонидан амалга оширилган савдо ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этганди. Бундан 842,9 миллион доллари импортга, 213,2 миллион доллари эса экспортга тўғри келган.
Изоҳ (0)