Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли Ойбек Р. 2019 йил январь ойида 35 ёшли Соҳиб С.га ўзини Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) қошидаги омборхона ишчиси деб таништирган.
Ойбек Соҳибга ДБҚ қошидаги омборхонада сақланаётган, мусодара қилинган Damas ва Spark’ни паст нархда олиб беришни ваъда қилган.
Ўз «хизмати» эвазига Ойбек Соҳибдан 10,4 минг доллар ва 2 миллион сўм олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
«Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди», — дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Изоҳ (0)