АҚШ мудофаа вазири Марк Эспернинг маълум қилишича, АҚШ ўз ҳамкорлари билан биргаликда дунё тартибини бузаётган Эронга қарши туриш ниятида. Пентагон раҳбари бу борадаги вазият ҳақида Оқ уйга ҳисобот берган, деб хабар қилади «Коммерсантъ».
«АҚШ Қуролли кучлари ва идоралараро гуруҳи ушбу мисли кўрилмаган ҳужумга ҳамда дунёда тартибсизлик келтириб чиқараётган Эронга қарши туриш устида иш олиб бормоқда», — деб ёзади Эспер ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтанинг охирида Саудия Арабистонидаги Saudi Aramco нефтни қайта ишлаш компаниясининг объектларига дронлар орқали ҳужум уюштирилган эди. Мазкур ҳужум бўйича масъулиятни яманлик исёнчи хусийлар зиммасига олди. Бироқ АҚШ содир бўлган воқеада Эронни айбдор деб ҳисобламоқда. Теҳрон эса айбловни рад этмоқда.
Изоҳ (0)