Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар ўз юришини давом эттирмоқда.
15 сентябрь, якшанба куни -91 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Санжар Турсунов мусобақадаги илк жангини ўтказди. Проф боксда дебют қилишга улгурган Санжарга бразилиялик Абнер Тейшейра Да Сильва рақиблик қилди. Мазкур жангда Турсунов 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миразиз Мирзаҳалилов ва Дилшод Рўзметов ҳам бугунги жангларини ғалаба билан якунлаб кейинги босқичга йўл олди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)