• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Купернинг кетиши, президент мактаблари, гўштхўрлар танқиди ва тўйлар ҳақида ўйлар

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Ҳафтамиз яхши янгилик билан бошланди. 10 сентябрь куни Тошкентда президент мактаби очилди. Шу куни президент «ўз мактаби»ни бориб кўрди. Мактаб 168 ўринли, ётоқхонаси бор, 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси ҳам бор. Бу йил 5–10-синфлар учун 144 нафар ўқувчи қабул қилинган. Уларга 30 нафар чет эллик ва 72 нафар маҳаллий ўқитувчи дарс беради.

    Шавкат Мирзиёев ўқувчиларни Ўзбекистоннинг «олтин фонди» деб таърифлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент мактаблари шу йили Нукус, Хива ва Наманганда ҳам очилади. 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида бунёд этилади.

    * * *

    «Кўп гўшт еяпмиз»... Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитовнинг бу изоҳи навбатдаги танқидлар-у ҳазил-мутойибалар мавзуи бўлди. Аслида у нима демоқчи эди? Ҳайитов мамлакатда гўшт нархи ошиши ва овқатланиш маданияти етишмаслигини изоҳлаш билан бирга озуқа захираси етишмаслигини ҳам эсга олиб ўтганди. Шу билан бирга, «Гўшт нархини икки баробар ошириш ниятимиз йўқ» деди. Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълумоти ҳам юртимизда гўшт истеъмоли ортганини тасдиқлайди: 2000-йиллар бошида жон бошига 34 кило гўшт маҳсулоти тўғри келган бўлса, бу сон 2016 йилда 44,4 килога етган.

    Фото: Telegram / Davletov.uz

    Фото: Telegram / Davletov.uz

    Бу дунё мезонида кўпми ё камми? Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги кўрсаткичдан (кунига ўртача 165 граммдан кўп) паст, лекин Афғонистон ва аксарият Африка мамлакатлари билан таққослаганда — кўп. Демак, Африка ва Афғонистон билан солиштирганда биз кўп гўшт емоқдамиз.

    Мавзуга доир:

    «Ишқилиб соғлиқни сақлаш вазири ‘биз кўп яшаворяпмиз’ деб чиқмасин». Фермерлар кенгаши раисининг кўп гўшт еяётган ўзбекистонликлар ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Иқтисодчи ва блогер Беҳзод Ҳошимов Актам Ҳайитовнинг фикрини шарҳлаб, гўшт нархига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб ўтди. Унга кўра, гўштга талаб таклифдан тезроқ ўсмоқда. Бу бизга нима қилиш кераклигини англатувчи сигналдир. Ҳошимов фермер гўшт етиштиришига ҳеч қандай маъмурий аралашув керак эмаслигини таъкидлади ва чет элдан гўшт олиб келиш учун барча тўсиқларни олиб ташлашга чақирди.

    Фермерлар кенгаши раисининг изоҳини жамоатчилик ҳазм қилиб улгурмасдан Энергетика вазирлиги тизимидаги жамият бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид Мирзаев «Жуда кўп электр энергияси истеъмол қиляпмиз» деб, янги муҳокамаларга старт берди.

    * * *

    Сенатда тўйлар масаласи кўрилди ва қарор қабул қилинди. Қарорга кўра, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади ва 2020 йилнинг 1 январидан кучга киритилади.

    Низомга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Дафн этиш маросими бундан мустасно. 23:00дан кейин оилавий тадбирлар ўтказилмайди. Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин. Келин-куёв кортежи кўпи билан учта машинадан иборат бўлади. «Келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳоказо ортиқча тадбирлар ўтказишга йўл қўйилмайди. Шунингдек, мотам билан боғлиқ «етти», «пайшанбалик», «якшанбалик», «йигирма», «қирқ», «ҳайит», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» маросимлари ҳам ўтказишга рухсат йўқ. Тўйларда икки нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди. Оилавий тадбирларда бошловчи, сўз устаси, фотосуратчи шартнома асосида хизмат кўрсатади.

    Аввалроқ сенатор Мақсуда Ворисова «Тўй шартномаси» имзолашни жорий этиш ва тўйларни милиция назоратида ўтказишни таклиф қилганди.

    Мавзуга доир:

    «Тўйни 19 сентябрда қилинглар, метро текин экан». Сенатнинг тўйларни қисқартириш ҳақидаги қарори ижтимоий тармоқлар нишонида

    Сенатор ва шоир Иқбол Мирзо республикамизда намунали ўтаётган тўйларни ўрнак тариқасида марказий телеканал орқали ярим соат, қирқ дақиқа давомида узатиб боришни таклиф қилди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев тўй кортежида учта машина қатнашиши чекловига изоҳ сўради ва машиналар сони ундан кўпроқ бўлиши мумкинлигини мантиқан тушунтириб берди.

    Кузатувчиларнинг фикрича, бу қарор ҳаётга таъсир қилишига ишонч кам.

    * * *

    Телевидениеда илк бор ўзбек махсус хизматларнинг махфий операцияси ҳақидаги ҳужжатли фильм 13 сентябрь куни намойиш этилди. Фильмда ўзбек махсус хизматларининг Суриядаги уруш ўчоқларидаги қаровсиз ватандошларимиз — аёллар ва болаларни қайтариш операциясини амалга оширгани кўрсатилган. Қайтарилганларга ёрдам кўрсатиш, кундалик тинч ҳаётга қайтариш учун амалга оширилган ишлар ҳам фильмда бор.

    Шу йилнинг 30 майида президент топшириғи асосида 156 нафар фуқаро, асосан болалар ва аёллар махсус авиарейс билан Дамашқдан Тошкентга олиб келинган эди. Кейинчалик 142 киши, жумладан, 47 нафар онага энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари ва 95 нафар болага 5 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган, уч нафар етим бола меҳрибонлик уйига, яна уч нафари эса «Кичкинтой» болалар уйига жойлаштирилган.

    * * *

    Катта-кичиклигидан қатъий назар камчиликни олиб чиқиб йўқотишга ҳаракат қилиш лозим. Шу нуқтаи назардан Навоийдаги мактабда полда ўтирган ўқувчилар мавзусини дайжестимизга қўшдик. Кимлардир учун бундан каттароқ муаммолар бордир, бироқ пойтахтда кўркам ва ажойиб президент мактаблари ташкил этилиши манзарасида Навоийда полда ўтирган ўқувчилар расми тарқалиши кўнгилли бўлмади. Telegram’даги @navoi_navoiy канали ёзишича, ўқувчилар 3 сентябрдан бери шу ҳолда дарс ўтмоқда. Аммо ҳокимлик ва халқ таълими бўлими ўқувчилар китобга келганда расм олинган деб чиқди.

    Фото: Telegram / @navoi_navoiy

    Фото: Telegram / @navoi_navoiy

    Канал мутасаддиларга жавобни кечиктирмади. Болалар китоб олгани келган бўлса, нега ручка турганига, олдида китоб эмас, дафтар борлигига ва дам олиш куни форма кийиб китоб олгани бориши мантиққа зидлигига эътибор қаратди.

    * * *

    Терма жамоамизнинг Фаластинга ютқизиғи ортидан мураббий Эктор Купер истеъфога чиқарилиши маълум бўлди. Ҳозир терма жамоа бош мураббийи лавозими учун икки номзод кўриб чиқилмоқда: 2017 йилдан буён «Пахтакор»да ишлаётган Шота Арвеладзе ва ҳозирда «Бунёдкор»ни бошқараётган Вадим Абрамов.

    Купер билан 2018 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 30 ноябригача, ЖЧ-2022 саралаш цикли учун шартнома тузилганди ва агар терма жамоа Қатарда ўтказиладиган мундиалга йўлланма олса, шартнома автоматик тарзда турнир якунигача узайтирилиши кўзда тутилганди. «Kun.uz»нинг ёзишича, Эктор Купернинг йиллик маоши 2 миллион еврога яқин.

    * * *

    Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали очилди. Фестивалга ўнлаб мамлакатлардан юзлаб меҳмонлар ташриф буюрди.

    Ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича Ўзбекистондан 1116 нафар, 29 йўналиши бўйича 78 давлатдан 191 нафар ҳунарманд қатнашиши кутилган фестивалнинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Шунингдек, президент фарғоналик зиёлилар билан гаплашди, халқ ичига кириб қутлади, Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Шунингдек, президент ташрифи мобайнида Қўқон эркин иқтисодий зонасида келажакда нархи 3 минг долларли арзон электромобиллар ишлаб чиқарилиши айтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фестивалда ғаройиб ҳунармандлик намуналари намойиш қилинди. Хиёбонда 50 метр узунликда кўза ва пиёланинг 3D расми ишланди. Сурхондарёликлар тиккан 25 метрли улкан сўзана ҳам келтириб илиб қўйилди.

    Фестиваль очилиши катта мушакбозлик билан ҳамоҳанг бўлди. Ҳар хил рангли беш мингта мушак отилди. Қўқон бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳарлари рўйхатига киритилди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    15.09.2019, 20:23   Изоҳ (0)   89298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Гватемала, Гондурас, Коста-Рика ва Никарагуага табрик йўллади. Уларнинг бари бир кунда мустақилликка эришган

    15.09.2019, 19:52

    Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан учрашди (фото)

    15.09.2019, 18:22

    «Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди

    15.09.2019, 17:30

    Малайзиянинг Binary бошқарув ва тадбиркорлик университети Хоразмда филиал очиши мумкин

    15.09.2019, 17:09

    Тошкентдаги 35 та кўча 2019 йил охиригача канализацияга уланади

    15.09.2019, 16:48

    Наманганда бўлиб ўтган халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида 92 млн долларлик 22 та келишув имзоланди

    15.09.2019, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.