• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Икки давлат орасидаги энг узун чегаралар рейтинги

    Дунёда 200 дан ошиқ мустақил давлат бор. Уларнинг ҳудуди хилма-хил: бирининг ҳудуди Ер куррасидаги қуруқликнинг 15 фоизини ташкил этса, яна бирининг ҳудуди бор-йўғи 1 квадрат километрга тенг.

    Қуйида икки давлат ўртасидаги қуруқликдан ўтган энг узун чегаралар рейтингини тақдим этамиз.

    10. АҚШ – Мексика, 3141 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мексика ҳам қуруқликда бор-йўғи учта давлат билан чегарадош: шимолда АҚШ, жанубда Белиз ва Гватемала давлатлари билан.

    Мексиканинг АҚШ билан чегараси қуруқликдан ўтган энг узун чегаралар рейтингида 10-ўринда жойлашган. Ушбу чегарани қўриқлаш АҚШ учун ниҳоятда катта муаммога айланган. Сабаби, бу чегара нафақат Марказий ва Жанубий Америка, балки бутун дунёдан АҚШга ноқонуний муҳожирлар кирадиган йўлак ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ ва Канадага олиб кириладиган ноқонуний гиёҳванд моддалар йўлаклари ҳам шу чегарада жойлашган. Бу чегарада ноқонуний муҳожирлар ва гиёҳванд моддаларни ўтказиш учун кўплаб ер ости йўллари ковланган. АҚШ томони бу чегарани назорат қилишда қийинчиликларга дуч келгани учун, Трамп президент бўлиб сайлангандан сўнг бу чегарага баландлиги 5 метрли девор қуриш ишлари бошлаб юборилди.

    Ушбу чегаранинг икки тарафидаги АҚШ ва Мексика шаҳар ва шаҳарчаларида жиноятчилик жуда юқори.

    9. Хитой – Ҳиндистон, 3380 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳиндистон ҳам дунёда қуруқликдан ўтган чегаралар узунлиги бўйича юқори ўринларда туради. Унинг қуруқликдан ўтган чегарасининг умумий узунлиги 14 минг километрдан ошади.

    Унинг Хитой билан чегараси асосан «дунё томи» бўлган Ҳимолай тоғлари устидан ўтган.

    8. Бразилия – Боливия, 3 423 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бразилия ҳам дунёда қуруқликдан ўтган чегаралар узунлиги бўйича юқори ўринларда туради. Унинг қуруқликдан ўтган чегарасининг умумий узунлиги 15 минг километрга етади. Шундан 3 423 километри Боливия ҳудуди билан чегарадош.

    7. Россия – Мўғулистон, 3 543 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мўғулистон ўзи бор йўғи иккита давлат билан чеградош. Шимолда Россия, жанубда эса Хитой билан. Аммо Мўғулистоннинг ана шу иккита давлат билан бўлган чегаралари ҳам дунёда икки давлат ўртасидан ўтган энг узун чегаралар рейтингида юқори ўринларда туради.

    6. Россия – Хитой, 3 645 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Россия дунёда қуруқликдан ўтган чегаралар бўйича Хитойдан кейин 2-ўринда туради ва унинг қуруқликдан ўтган чегараларининг умумий узунлиги 22 минг километрни ташкил этади.

    Россиянинг Қозоғистон, Хитой, Муғулистон билан бўлган чеграралари икки давлат ўртасидаги чегаралар рейтингида юқори ўринларда туради.

    5. Ҳиндистон – Бангладеш, 4 053 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳиндистон ҳам қуруқликдан ўтган чегаралар узунлиги бўйича дунёда юқори ўринларда туради.

    Бу мамлакатнинг қуруқликдан ўтган чегараларининг умумий узунлиги 14 103 километрни ташкил этади.

    Бангладеш эса қуруқликда фақат иккита давлат, Ҳиндистон ва Мьянма билан чегарадош.

    4. Хитой – Мўғулистон, 4 677 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хитой қуруқликдан ўтган чегаралар бўйича дунёда 1-ўринда туради. Бу давлат қуруқликда жами 14 давлат билан чегарадош. Унинг энг узун чегараси Мўғулистон билан бўлган чегараси ҳисобланади.

    Мўғулистон эса бор-йўғи иккита давлат билан чегарадош. Улардан бири Хитой, бири эса Россия.

    3. Аргентина – Чили, 5 308 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жанубий Америка қитъасида жойлашган Аргентина ва Чили ўртасида чегара дунёда икки давлат ўртасида қуруқликдан ўтган чегаралар рейтингида 3-ўринни эгаллайди. Агар харитага қарасангиз Чили Жанубий Америка қитъасида ингичка узун бўлиб шимолдан жанубга қадар чўзилган. Унинг кенгилиги ўртача 175 километрни, узунлиги эса қарийб 6 500 километрни ташкил этади. Ана шундай ингичка узунликда жойлашгани туфайли Чилининг қуруқликдаги ҳудудининг асосий қисми Аргентина билан чегарадош.

    2. Россия – Қозоғистон, 7 598,8 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дунёда қуруқликдан ўтган энг узун чегаралар бўйича АҚШ – Канада чегараси 1-ўринда, Россия – Қозоғистон чегараси 2-ўринда турса ҳам, қуруқликдан ўтган икки давлат ўртасидаги чегаранинг яхлитлиги бўйича Қозоғистон – Россия чегараси 1-ўринда туради. Сабаби, АҚШ – Канада чегараси икки қисмдан иборат. Биринчи қисми Канаданинг АҚШ билан жанубий чегаралари бўлса, иккинчи қисми шимолий қисмида Аляска билан чегарасидир.

    Қозоғистон дунё океанига чиқмайдиган давлатлар орасида ҳудудининг катталиги жиҳатдан 1-ўринда туради.

    Қозоғистон ва Россия чегараси ҳудудида бу икки мамлакатнинг биридан иккинчисига оқиб ўтадиган дарёлар шунчалик кўпки, чегаранинг 5 936,1 километри қуруқликдан, 1 516,7 километри дарёлардан, 60 километри эса кўл устидан ўтади.

    1. АҚШ – Канада, 8 893 километр

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дунё харитасидан биламиз, Шимолий Америка қитъасини асосан икки йирик давлат – АҚШ ва Канада ҳудуди эгаллайди. Қитъанинг ўртасидан узун чегара ўтади. Шунингдек, қитъанинг шимолий қисмида АҚШнинг Аляска штати жойлашган ва у ерда ҳам чегара бор.

    АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара икки давлат ўртасидаги энг узун чегара рейтингида 1-ўринда бўлса ҳам, икки давлат ўртасидаги энг узун узлуксиз чегара рейтингида 1-ўринни Қозоғистон ва Россияга бўшатиб беради. Сабаби, АҚШ ва Канада ўртасидан ўтган чегара узлуксиз эмас, у уч қисмга бўлинади. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара эса турли дарёларни ва хариталарда кўринмайдиган битта кичкина кўлни айтмаганда яхлит чегара ҳисобланади.

    Ушбу рейтингда кучли йигирматаликда Ўзбекистоннинг ҳам чегараси бор. 17-ўриндан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара жой олган – 2 203 километр.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзбекистон дунё океанига икки давлат ҳудудини ошиб чиқиши лозим бўлган дунёдаги икки давлатдан бири. Яна бири – Лихтенштейн.

    Ўзбекистон бешта давлат –  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон билан ўзаро чегарадош. Қозоғистон билан чегара улар орасида энг узуни ҳисобланади.

    14.09.2019, 08:48   Изоҳ (0)   77350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмомали Раҳмон сифатсиз қурилган уйлар учун қудасининг компаниясини кескин танқид қилди

    13.09.2019, 23:44

    Россиянинг «Буревестник» ракетаси билан ўтказилган беш синовнинг бари муваффақиятсиз чиққан

    13.09.2019, 22:31

    Дўстум Афғонистоннинг шимолидаги «Толибон»ни олти ой ичида мағлуб этишни таклиф қилди

    13.09.2019, 21:59

    Словения президентидан Украина туфайли истеъфога чиқиш талаб қилинди

    13.09.2019, 19:37

    Туркманистоннинг Тошҳовузида нон сифати ёмонлашди, тухум ва паррандалар озиқаси қимматлашди

    13.09.2019, 17:31

    Сергей Лавров Сурияда уруш тугаганини маълум қилди

    13.09.2019, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия Россия ва Беларусь фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

    Дунё | 20 июн, 13:32

    “Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин” — президент

    Ўзбекистон | 20 июн, 13:29

    Мэган Маркл болаларини бозорда ишлаб пул топишга мажбурламоқда

    Лайфстайл | 20 июн, 13:28

    “Манчестер Юнайтед” Мбеумони харид қилиш учун катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 13:10

    Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 13:05

    Шифокор сурункали стресс асаб тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди

    Маслаҳатлар | 20 июн, 12:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.