ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида суюлтирилган газ маҳсулотини талон-торож қилган шахсни қўлга олди, деб хабар беради ЎзА.
Аниқланишича, Ғузор туманида жойлашган «Ҳамро» МЧЖ раҳбари Ф.Муянов аҳолига имтиёзли нархда берилиши керак бўлган суюлтирилган газни талон-торож қилган.
Текширувлар давомида мазкур МЧЖга қарашли маиший газ баллонларни тўлдириш шохобчасидан унга яқин ҳудудда жойлашган Ф.Муяновнинг автомобилларга газ қуйиш хусусий шохобчасига яширин тарзда қувур ўтказилганлиги ошкор бўлган.
Шунингдек, ушбу шохобчадан «Зил» автомашинасида газ маҳсулоти олиб чиқилиб, Қарши шаҳар «Човқай» маҳалласида жойлашган «Автоҳамкор» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига сотиш учун етказиб берилаётганлиги ҳам аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)