Авазбек Умаров Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тасарруфидаги Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси раҳбари этиб тайинланди.
27 ёшли Авазбек Умаров 2015 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг таржимонлик факультетини битирган.
Шу пайтгача Мирзо Улуғбек музей-мажмуасида гид-экскурсовод вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанддаги қатор тарихий мажмуаларнинг раҳбарлари лавозимига нолойиқ деб топилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)