• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. Шифохона қандай сирни яширмоқда? (видео)

    Қашқадарёлик журналист Дилшод Набиев «Дарё»га мурожаат қилиб, унга нисбатан 5 киши бўлиб куч ишлатишганини, фаолиятига тўсқинлик қилиб, иш қуролларини тортиб олишганини, ўлдириш билан таҳдид қилишганини айтмоқда.

    Дилшод Набиев.

    Дилшод Набиев.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотини ўрганган «Дарё» мухбирининг ёзишича, журналист бундан аввалроқ Қарши шаҳридаги вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери беморлари дея тахмин қилинган, уларнинг ачинарли ҳолатда даволанаётгани акс этган видеони омма эътиборига ҳавола қилган. Шу боисдан ҳам шифохона масъулларига журналистнинг кутилмаган меҳмон бўлиши унчалик хуш келмаган.

    Дилшод Набиевнинг маълумот беришича, мазкур видеода вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери беморларининг ачинарли ҳолати тасвирланган бўлиб, мазкур видеони журналистга шифохона ходимлари юборган. Оммага эълон қилинган тасвирлардан маълум бўлишича, шифохонада беморлар учун мўлжалланган кароватлар етишмайди. Видеода битта кароватда 2 нафар бемор ётгани акс этган. Янаям ачинарлиси, беморлар ётган хоналар антисанитария ҳолатидалиги маълум бўлади.

    Видео журналист томонидан оммага эълон қилингач, шифохона бош шифокори Ғ.Муродов ушбу чиқишни ёлғон маълумот дея баҳолайди.

    Фото: Дилшод Набиев

    — Дастлабки чиқишимизни ёлғон маълумот деб расмий хат беришгач, ҳақиқатни исботлашга уриндик, — дейди Дилшод Набиев. – Боиси, биз билан суҳбатлашган шифохона ходимлари видеодаги ҳолат ҳақиқат эканлигини, агар шифохонага келишса бундан-да баттарига гувоҳ бўлишимиз мумкинлигини айтди. Шунинг учун ҳам 27 август куни тунги соат 23:00 да шифохонага бориб, маълумот олишга уриндим.

    Суҳбатдош «Дарё» мухбирининг «нима учун ярим кечаси маълумот олишга бордингиз», дея берган саволига маълумотни имкон қадар шифохона раҳбариятига сездирмасдан олишга уринганини, раҳбарият сезса, аниқ маълумотни қўлга киритолмаслигидан чўчиганини ва шунинг учун ҳам раҳбарият кетгач, кечаси боришга қарор қилганини билдирди.

    Журналистнинг ушбу ҳаракати вилоят телевидениеси томонидан тайёрланган кўрсатувда алоҳида тилга олинади ва ижтимоий тармоқларда «ўзини журналистман деб таништириб юрган Дилшод Набиевнинг фирибгарлиги фош бўлди» дея жар солинади. Аммо мазкур видеони тарқатган инсонлар тез орада уни ўчиради. Сабаби номаълум.

    Дилшод Набиев ҳақида Facebook’да чоп этилиб, кейин ўчириб юборилган постлар скриншоти

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган вилоят телевидениеси журналистлари томонидан тайёрланган кўрсатувда айтилишича, Дилшод Набиев 27 август куни 23:06 да шифохона қубул бўлимига кирган ва ўзини таништириб маълумот олишга келганини айтган. Шунда у билан суҳбатлашаётган навбатчи шифокор (Дилшод Набиевнинг айтишича, шифокор ўзини таништиришни истамаган) журналист ҳужжатини кўздан кечирган. Суҳбатдошлар 2–3 дақиқа суҳбатлашган.

    Кузатув камералари суратга олган тасвирлардан кўринишича, айни шу жойига келганда хона чироқлари шифокор томонидан ўчирилади ва камера воқеалар ривожини илғамай қолади. Камералар илғамаган воқеаларни шифохона маъмурияти бошқача талқин қилишга уринмоқда.

    Уларнинг наздида журналист кечки пайт 23:06 да шифохона қабул бўлимига кириб, бақир-чақир қилганча шифокорларни ҳақоратлай бошлаган. Ичкарига кириши лозимлигини талаб қилган.

    Дилшод Набиевга кўра, у қабул бўлимига кириб, ўзини таништириб муддаосини айтгач, навбатчи шифокор журналистни ичкарига киритмаслигини таъкидлаган. Ва кечки соат 22:00 дан кейин ички тартиб бўйича беморларни безовта қилиш мумкин эмаслигини айтган. Журналист буни тасдиқловчи ички буйруқ ёки шунга ўхшаш бирор бир асос кўрсатилишини сўраган.

    Журналист кузатув камералари илғамаган воқеалар ҳақида гапирар экан, хона чироғи ўчгач, ҳамширадан чиқиш эшигини сўраганини ва ҳовлига чиққанини айтади.

    — Ичкарига киришимга рухсат беришмади, киришим мумкин эмаслиги ҳақида тайинли асос ҳам келтиришмади, — дейди Дилшод Набиев. – Шунинг учун ҳам бош шифокор билан гаплашишни сўрадим. Аммо гаплаштиришмади. Шунинг учун ҳамширадан чиқиш эшигини сўрадим. Кириб келган эшигим қулфлангани боис, бошқа эшикдан шифохона ҳовлисига чиқдим. Шунда велосипед судраб келаётган нотаниш киши, «Сен кимсан бу ерда нима қилаяпсан», деб мени судрай бошлади. Журналист эканлигимни, ўзимни навбатчи шифокорга таништирганимни айтсам-да, гапимга қулоқ солмади. Қўлимдан тутиб, судрашда давом этди. Шифохона ҳовлисини ўраб турган панжарага яқинлашганимизда ички кийимда турган кишига кўзим тушди. Беморлардан бири бўлса керак деган ўйга бордим. Аммо у киши ҳам қоровул экан.

    Дилшод Набиев шифокор ва қоровулларидан иборат 5 нафар киши уни қоровулхонага мажбурлаб қамаб, ўлдириб юбориш билан қўрқитганини айтмоқда.

    — Қоровулхонага яқинлашганимизда мен билан суҳбатлашган шифокор ва ҳамшира ҳам етиб келди ва қоровулларга ёрдамлашиб, мени қоровулхонага мажбурлаб қамашди, — дейди журналист. – Қоровулхона ичкарисига кирганимизда ички кийимда юрган қоровул менга куч ишлатиб, фотоаппаратимни тортиб олишга уринди. Зўравонлик қилиб, ўлдириб юборишини айтди. Беш киши бараварига камерамга ёпишгач, камерага зарар етмасин деб «флешка»сини уларга бердим.

    Дилшод Набиевнинг қўшимча қилишича, уни қоровулхонага қамашаётган пайт беморлардан икки нафари ёрдам бериш учун кўчага чиққан, аммо уларни мажбурий тартибда ичкарига олиб кириб кетишган. Журналист унга ёрдам бермоқчи бўлган беморлар уни шифохонага чақирганлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Боиси, эртаси куни Дилшод Набиевга телефон қилишиб, унга ёрдам бериш учун чиқишганини, аммо имкон беришмаганини билдиришган.

    Журналистни қоровулхонага қамаган навбатчи шифокор бош шифокорга қўнғироқ қилиб, журналист ёш бола эканлигини, шовқин-сурон қилиб, барчанинг, жумладан беморларнинг ҳам тинчини бузаётганини айтган. Тайин гапки, бош шифокор ИИБга мурожаат қилган.

    — Бироз ўтиб, 2 нафар ИИБ ходими Миллий гвардия ходимлари билан бирга келишди, — дейди Дилшод Набиев. – Воқеани сўраб-суриштира бошлашди. Шунда мен бор воқеани айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтлагандим, «Сиз жим туринг буларни эшитайлик», дейишди. Шифохона навбатчи шифокори мени бинога бостириб кириш ва шовқин-сурон кўтаришда айблади. ИИБ ходимлари барча гапни эшитиб бўлгач, мен камерамнинг «флешка»си ва хизмат гувоҳномамни олиб қўйишганини айтиб, ИИБ ходимларидан олиб беришларини илтимос қилдим. Гувоҳномамни беришди. Аммо камерам «флешка»сини беришдан бош тортишди. Шунда ИИБ ходимларидан камерам хотирасини олиб беришларини талаб қила бошладим. ИИБ ходимлари эса мени бўйсунмасликда айблаб, куч билан хизмат машинасига миндириб, бўлимга олиб кетишди. Бўлимда ярим соат ушлаб туриб, кейин қўйиб юборишди.

    Вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбарияти Дилшод Набиевни асаб-руҳий касалликлар шифохонасида тасвирга олиш ишларини олиб бориш қонун билан тақиқланганлигини билмасликда айблайди. Ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга шикоят қилишини билдиради. Дилшод Набиев эса ҳеч ким, ҳатто бу ҳақда махсус кўрсатув тайёрлаган телевидение журналистлари ҳам уни эшитмаганидан шикоят қилмоқда.

    — Бу ҳақда махсус кўрсатув қилишган журналистлар нега менинг гапларимни ҳам эшитиб кўришмади, — дейди Дилшод Набиев. – Менинг ҳам ўз ҳақиқатларим, айтадиган гапларим бор эди. Қолаверса вилоят телевидениеси кўрсатувида шифохона кузатув камералари тасвирларидан фойдаланилган. Тасвирларни кўрган бўлсангиз, у ерда менинг ножўя хатти-ҳаракатим сезилмаган. Хўп, ахборот олиш учун нотўғри вақтни танлабман. Шуни тушунтиришса, кечки 22:00 дан кейин шифохонага кириш тақиқланганини айтиб, асос кўрсатишса олам гулистон эдию. Қолаверса хона чироғини ўчиришгач, мен кетишга чоғлангандим. Уларнинг ўзи менга куч ишлатди. Устига-устак мени зўравонликда айбламоқда.

    Дилшод Набиевнинг маълумот беришича, оммага тарқатилган биринчи видеодан сўнг шифохона раҳбарияти бундай ҳолат бизда йўқ деб, 18 та янги кароват олиб келган. Хоналарнинг айрим жойларини таъмирлаб, бинойидек ҳолатга келтирган.

    Ушбу воқеага Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси масъулларининг муносабатини кутиб қоламиз.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    04.09.2019, 14:10   Изоҳ (0)   318293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олтинкўл ва Шаҳрихонда янги трансформаторлар ўрнатилаётгани сабаб айрим маҳаллаларда 4 кун электр бўлмайди

    04.09.2019, 13:13

    Август ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги инфляция даражаси салкам 3 фоизни ташкил этди

    04.09.2019, 12:29

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    04.09.2019, 11:53

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Иордания элчиси билан учрашди

    04.09.2019, 11:38

    Бош прокуратура ўлим билан таҳдид қилинган журналист иши жиддий ўрганилаётганини маълум қилди

    04.09.2019, 11:23

    Англиядан Фарғонага келин бўлиб тушган Жени маҳалла болаларига инглиз тилини ўргатмоқда

    04.09.2019, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.