Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятида 320 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Уларнинг аксарияти оилавий боғчалар, шунингдек, 3 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилди.
«Дарё» мухбирининг хабар беришича, мазкур боғчалар 10 мингдан ортиқ болани қамраб олиш қувватига эга. Уларда 1066 та янги иш ўрни мавжуд.
Учкўприк тумани мактабгача таълим бўлими мудири Гулчеҳра Ҳамидованинг маълум қилишича, туманнинг Қораянтоқ қишлоғида фойдаланишга топширилган 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти учун 2 миллиард 965 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига икки қаватли янги бино барпо этилган. 120 ўринга мўлжалланган ушбу маскан зарур мебел ва ўйинчоқлар тўплами, кўргазмали воситалар билан тўлиқ таъминланган. Янги боғчада тарбияланувчилар инглиз ва рус тилларини ҳам бемалол ўрганишлари мумкин.
Изоҳ (0)