• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ Ҳаж зиёратидан қайтганлар сўроқ қилинаётгани бўйича тарқалган хабарга муносабат билдирди

    29 август куни «Озодлик» радиоси ўзбекистонлик зиёратчиларнинг бир гуруҳи Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтганида, Тошкент халқаро аэропортида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бир неча соат давомида сўроқ қилингани, уларнинг паспортлари олиб қўйилгани ҳақида хабар тарқатди. Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати шундай мазмундаги хабарларни рад этувчи далилларни келтирди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Маълум бўлишича, 2018 йил кузида Тошкентда очилган Let’s fly travel МЧЖ ўтган вақт давомида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига ноқонуний йўллар орқали жўнатиш билан шуғулланиб келган.

    Ўзбекистонга қайтган зиёратчиларни сўроқ қилиш давомида 10 дан ортиқ киши Саудия Арабистонига бориш учун хорижий давлат паспортидан фойдаланилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашган. Суриштирув тадбирлари 1 соатдан ортиқ давом этмаган (соат 17:20 дан соат 18:10 гача), буни уларнинг аэропортда кутиб турган қариндошлари ҳам тасдиқлайди. Шу билан биргаликда, уларнинг гўёки Саудия Арабистони давлат чегарасини босиб ўтганини тасдиқлаш учун сохта штамплар босилган Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги паспортлари процессуал тартибда олинган.

    Тақдим қилинган видеода кўриш мумкинки, сўроқ қилинган зиёратчилардан бири уларга «қизил паспорт» берилгани ҳақида гапирган.

    https://www.facebook.com/kunuznews/videos/1434728250011073/

    Аниқланишича, Let’s fly travel МЧЖ 2018 йилнинг ноябрида Саудия Арабистонига «умра» зиёрати учун 10 кишидан иборат «ҳожилар гуруҳи»нинг илк партиясини жўнатган. Кейинроқ ушбу уюшган жиноий гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини ҳаж зиёрати учун оммавий жўнатиш каналини йўлга қўйган, бунда хорижий давлатнинг сохта паспортларидан фойдаланилган. Натижада, 2019 йилнинг июнь—июль ойларида уюшган жиноий гуруҳга ҳеч қандай молиявий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан Саудия Арабистонига сафар учун ўртача 10 минг доллардан тўлаган 40 нафардан ортиқ кишидан иборат гуруҳ шакллантирилган. Бу пулларнинг бир қисми, 5 минг долларлик партиялар хорижга уюшган жиноий гуруҳга етказиш учун зиёратчиларнинг ўзлари томонидан олиб чиқилган, бу гуруҳ аъзоларининг айримлари диний-экстремистик тузилмаларга алоқадорлиги гумон қилинмоқда.

    Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий маълумотига кўра, Let’s fly travel МЧЖ туристик хизматлар кўрсатиш учун лицензияга эга эмас.

    Асосан Мисрдаги шубҳали диний марказлар битирувчилари бўлган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўз хизматларини реклама қилиш учун Telegram мессенжерида «Ҳаж ва умра» номли канал очган ва у ерда Let’s fly travel МЖЧ орқали Саудияга борган Ўзбекистон фуқароларининг ҳаж қилиш жараёнига оид видео ва фотоматериалларни жойлаштириб борган. Зиёратчилар Саудияда бўлиши вақтида тиббий ва бошқа хизматлар билан таъминланмаган, уларнинг хавфсизлиги кафолатланмаган.

    Фирма жойлашган бино тинтув қилинганда ашёвий далил сифатида 55 минг АҚШ доллари ва Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига жўнатилганини тасдиқловчи бошқа материаллар, жумладан, молиявий операциялар тафсилотлари кўрсатилган «бухгалтерия қораламалари», шунингдек Саудия Арабистони ва Мисрда нашр қилинган шубҳали диний адабиётлар мусодара қилинган.

    «Агар бу фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида сохта паспортлар билан қўлга тушганида улар ўша давлат қонунлари бўйича жавобгарликка тортилар ва ҳаж амалини адо этолмас эди. Саудия Арабистонида паспортлар сохталиги учун зиёратчилар фавқулодда вазиятга тушиб қолишганида қандайдир қўллаб-қувватловсиз қолган бўлишарди. ‘Озодлик’ радиоси эса яна бир марта ёлғон маълумот тарқатиб, бу орқали жамоатчиликни чалғитишга, оммавий ахборот воситаларини обрўсизлантиришга уринди», — дейилади ДХХ маълумотномасида.

    28 август куни Let’s fly travel МЧЖ масъул шахслари — трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    31.08.2019, 09:47   Изоҳ (0)   100588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БАА Ўзбекистон вакилларини Дубайда бўладиган гендер тенглик бўйича халқаро форумга таклиф қилди

    31.08.2019, 08:44

    Жиззах вилоятида экспорт ҳажми 61 фоизга ўсган, бироқ экспорт бўйича ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор

    31.08.2019, 08:14

    FlyDubai’нинг носозлик сабаб Тошкентга қайтган лайнери салкам бир суткалик кечикиш билан Дубайга учиб кетди

    31.08.2019, 07:43

    «Шарқ тароналари» бош соврини — Гран-при ўзбекистонлик Меҳринигор Абдурашидовага топширилди

    31.08.2019, 07:17

    Самарқанд шаҳрининг бош режаси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (видео)

    31.08.2019, 05:31

    Янгийўлда газ трубасини кесиш чоғида портлаш содир бўлди. Икки киши касалхонага ётқизилди

    31.08.2019, 00:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.