Ўзбекистон Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сайёра Баратова 28 август куни БАА Вазирлар Маҳкамаси ва келажаги ишлари бўйича вазирлиги делегацияси билан учрашди, дея хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.
Хабар беришларича, учрашувда гендер тенглик, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек, бу борадаги миллий ва хорижий тажриба юзасидан фикр алмашилган.
«Делегация аъзолари шу йил Дубай шаҳрида гендер тенглик бўйича халқаро форум ўтказилиши ҳақида ахборот бериб, ушбу тадбирга Ўзбекистон вакилларини таклиф қилди», — дейилади Сенат матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ (0)