Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон—Покистон штаб музокараларининг навбатдаги босқичи доирасида Покистон Қуролли Кучлари Бирлашган штаби вакили генерал майор Заҳид Маҳмуд бошчилигидаги ҳарбий делегация билан учрашув ўтказилди.
Вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, меҳмонларни Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Ҳасанов қабул қилди.
Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник, ҳарбий таълим йўналишидаги мақсадли алоқаларни кучайтириш орқали икки мамлакат мудофаа идоралари орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Таъкидланишича, ушбу учрашув 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасининг тасдиқланишига замин яратади.
Изоҳ (0)