Ҳукумат қарори билан Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Президентнинг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармони билан киритилган эди.
Изоҳ (0)