Исроил авиацияси Ғазо секторини назорат қилувчи ХАМАС ҳаракати жангарилари жойлашган базага ҳужум уюштирди, деб хабар берди «РИА Новости».
25 август куни кечаси ҳарбийлар Исроил чегараси яқинидаги аҳоли пунктларига, жумладан, Сдерот шаҳри томон учирилган учта ракетанинг иккитаси ушлаб қолинганини маълум қилган.
«Бунга жавобан Исроил мудофаа армиясининг жанговар самолётлари Ғазо секторининг шимолий қисмидаги ХАМАСнинг бир қанча базаларига, хусусан, ХАМАС баталёни команидирининг офисига ҳужум уюштирди», — дейилади хабарда.
Фаластин томонидан жароҳат олганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)