АҚШ президенти маъмурияти мансабдорлари Гренландияга муддатсиз эгалик қилиш учун Данияга ҳар йили 600 миллион доллар тўлаб туриш вариантини кўриб чиққан. Бу ҳақда The Washington Post ўз аноним манбаларига таяниб хабар беради, деб ёзади Meduza.
Шунингдек, Трамп маъмурияти шартномани рағбатлантириш учун Данияга катта миқдорда бир марталик тўлов қилишга ҳам тайёр бўлган.
АҚШ Даниянинг мухтор ҳудуди ҳисобланувчи дунёдаги энг йирик оролни сотиб олишга қизиқаётганидан ОАВлар ўтган ҳафта хабар топди. Дональд Трамп ушбу хабарни тасдиқлаб, бу масала мамлакат учун стратегик характерга эга эмаслигини айтди. Дания ва Гренландия эса орол сотилмаслигини, унинг тақдирини фақат маҳаллий аҳолигина белгилашини маълум қилди.
Изоҳ (0)