• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон аэропортлари хорижий авиакомпаниялар учун очилмоқда

    Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар оқимини авиаташувлар тизимидаги мавжуд муаммоларни ечиш йўли орқали кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2019 йилнинг 1 октябридан «Қарши», «Нукус» ва «Термиз» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги» даражасини қўллаган ҳолда «Очиқ осмон» режими жорий қилинади, «Бухоро» халқаро аэропорти ҳам хориж фуқароларини ташиш учун худди шундай эркинликни қўлга киритади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

    Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

    Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ташиш тизимини яхшилашга кўмаклашиш бўлими бошлиғи в.б. Зафаржон Воҳидов «Очиқ осмон» режими бўйича изоҳ берди.

    «‘Очиқ осмон’ бу хорижий авиакомпаниялар учун мамлакат ҳаво йўлларидан фойдаланиш имкони ва шартларини либераллаштириш ва енгиллаштириш демакдир. Ушбу режим мамлакатга келаётган туристлар оқимни ошириш ҳамда унинг минтақавий авиацион хаб сифатидаги салоҳиятини ошириш учун қўлланилади. «Очиқ осмон» режими бозорни халқаро авиакомпанияларга мамлакат аэропортлари ва уларнинг қуруқликдаги хизматлари учун очади. «Очиқ осмон»нинг асосий тамойиллари нафақат транзит парвозлар учун ҳуқуқ тақдим этиш, балки ҳукуматнинг маршрутлар ҳамда авиакомпанияларнинг нарх ҳосил қилиш ва белгилаш жараёнларига аралашмаслик, шунингдек, самолётлар ва уларнинг қуввати турларига доир чекловларнинг йўқлигини ҳам англатади», — дейди у.

    Жаҳон тажрибасига кўра, «Очиқ осмон» сиёсатининг қўлланилиши йўловчи ташувларини ўртача 35 фоизга (усиз 8 фоиз) ошириш имконини берди. Бу шунингдек, авиачипталар нархини 20 фоиздан 40 фоизгача пасайтирди. Бундан ташқари, мазкур режим ўн минглаб янги иш ўринларини яратади. Масалан, Австралия ва Янги Зеландия ўртасидаги келишув 40 минг кишини иш билан таъминлади, Сингапурдаги либерал ҳаво режими 163 минг иш ўрнини яратди.

    Умуман олганда, бугунга келиб фуқаро авиацияси дунё миқёсида 63 миллион кишини иш билан таъминламоқда ва унинг жаҳон ЯИМдаги ҳиссаси 3,5 фоизни ташкил қилади.

    Таъкидлаш жоизки, ҳаво кенглигидаги эркинлик фуқаро авиациясининг қатор қоидаларини ўзида жамлайди ва бу қоидалар бир мамлакат авиакомпаниясига бошқа мамлакатнинг ҳаво кенглигига кириш ҳамда унинг ҳудудига қўниш ҳуқуқини беради.

    Мазкур қоидалар 1944 йилги  «Халқаро фуқаролик авиацияси тўғрисида»ги конвенсияда қайд этилган авиация либераллашув даражаси бўйича муросалар натижасида шакллантирилган.

    Шу ўринда Зафаржон Воҳидов «бешинчи ҳаво эркинлиги» тушунчасига ойдинлик киритди: «‘Бешинчи ҳаво эркинлиги’ авиакомпанияларга ўз мамлакатига парвоз давомида тўлов асосида йўловчи ва юкларни бир хорижий давлатдан бошқасига ташиш ҳуқуқини беради, яъни бешинчи эркинлик нафақат йўловчиларни А нуқтадан Б нуқтага ва А нуқтадан C нуқтага (Б нуқтада вақтинча қўниш орқали), балки Б нуқтадан C нуқтагача ва C нуқтадан Б гача ҳам (А->Б->C) ташишни англатади. Йўловчиларни энг аввало Б нуқтадан C нуқтагача ва C нуқтадан Б гача амалга оширилувчи парвозлар нархининг қиммат эмаслиги ҳам ўзига жалб қилади. Йўловчиларнинг бир қисми фақат Б нуқтагача парвоз қилиши муносабати билан авиакомпанияда Б нуқтадан C нуқтагача парвозда доим бўш ўринлар бўлади ва авиакомпания бу ўринларни максимал тўлдиришга ҳаракат қилиб, бунинг учун махсус нархларни қўллайди. Бу ҳолатда йўловчи кўпинча кичик масофаларга Б747/777, А330/А340 турдаги узоқ магистралли самолётда авиапарвозни амалга ошириши мумкин бўлади».

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ташиш тизимини яхшилашга кўмаклашиш бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, «Очиқ осмон»га асосан маҳаллий авиакомпаниялари аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг мавжуд ҳамда эҳтимолий талабларини тўлиқ қондира олмайдиган мамлакатлар қўшилади.

    «Масалан, Россия ўзининг Сочи, Калининград ва Владивосток шаҳарларидаги аэропортлари учун «Очиқ осмон» сиёсатини юритади. Исроил Ал-Қудсдаги асосий «Бен Гурион» аэропортида шу сиёсатни муваффақиятли юритади. Евроиттифоқ мамлакатлари эса «Очиқ осмон» режимини умумий авиация бозори ичида ЕИ мамлакатларига тенг имкониятларни тақдим этиш учун қўллайди. Хусусан, Исроилнинг муваффақиятли тажрибаси бу сиёсат охир-оқибат - ҳам маҳаллий авиакомпаниялар, ҳам бутун бир мамлакат учун ютуқ бўлишини кўрсатади. 2013 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда «Бен Гурион» аэропортидаги йўловчилар оқими 13 миллиондан 20 миллион кишига ошди, аэропортнинг ўзи эса дунёнинг энг етакчи аэропортлари рўйхатидан жой олди», — дейди З.Воҳидов.

    Шунингдек, сўнгги икки йилда 12 авиакомпанияни жалб қилиб, 12 янги халқаро маршрутни очишга муваффақ бўлган Арманистон ҳам бунга мисол бўла олиши қайд этилди. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари муайян шаҳарлари доирасида ҳам қисман очиқ осмон режими тажриба қилинмоқда. Мутахассиснинг таъкидлашича, «Очиқ осмон» сиёсатини юритаётган мамлакат ўзининг ҳаво кенглиги ва аэропортларидан фойдаланиш қоидаларини максимал даражада соддалаштириши, хизматлар билан боғлиқ харажатларни минималлаштириши, айниқса, авиакеросинни рақобатбардош нархларда тақдим этиши лозим.

    «Авиакомпанияларнинг маълум бир мамлакатга парвоз қилиш ё қилмаслигига доир қарорни қабул қилишида икки асосий омил аҳамиятга эга: авиаёқилғи нархи ҳамда аэропортларда хизмат кўрсатиш нархи. Бугунги кунда Ўзбекистондаги авиаёқилғи нархи ҳамда аэропорт йиғимлари ставкалари рақобатбардош эмас. Ўзбекистон Президентининг янги фармони билан мазкур муаммо деярли ҳал бўлган, топшириқни ўз вақтида, сифатли бажаришгина қолган. Uzbekistan Airports АЖга республиканинг халқаро аэропортлари таклифлари бўйича норезидент авиакомпаниялар учун аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ставкаси ва йиғимларни мустақил белгилаш, авиация ёқилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарур инфратузилмани кенгайтириш ва модернизациялаш ҳуқуқи берилди. Энг асосийси, улар маҳаллий ёки хорижий авиаёқилғи ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб берувчилар билан мустақил равишда тўғридан-тўғри шартномалар имзолаши, шунингдек уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан транзит рейсларни амалга ошираётган маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларга сотиши мумкин», — дея қўшимча қилади Зафаржон Воҳидов.

    Энг муҳими, энди аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий қилинувчи шаҳарлар билан рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор хорижий авиакомпаниялар парвозларни амалга оширишга рухсат олиш учун Транспорт вазирлигига, слот учун эса Uzbekistan Airports АЖга мурожаат қилишади. Шу билан бирга, Фармонда «Очиқ осмон» режимини муваффақиятли амалга ошириш учун барча чоралар кўрсатилган. Хусусан, жорий йилнинг охирига қадар ҳамкорлик алоқалари ва парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг авиақатновлари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувлари инвентаризация қилиниб, қайта кўриб чиқилади.

    «Очиқ осмон» режими жорий қилиниши билан хорижий сайёҳлар сони сезиларли даражада ошиши кутилмоқда ва ички транспорт ташувларини йўлга қўйиш зарурати юзага келади. Ушбу масала ечимини топиш ҳамда халқаро аэропортлар йўловчиларига қулай логистика яратиш мақсадида Транспорт вазирлигига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликда транспорт тармоқларини – мамлакат шаҳарлари ҳамда қўшни давлатлар ўртасида автобус ва темир йўл қатновларини таъминлашга доир режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кутилмоқда. Бундан ташқари, «Қарши», «Нукус», «Термиз» ва «Бухоро» аэропортларида «Очиқ осмон» режими йўлга қўйилиши муносабати билан учиш-қўниш йўлакчалари, назорат-диспетчерлик пунктлари, аэронавигацион ускуналар ва стационар ер усти алоқа тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

    ««Очиқ осмон» режими мамлакат фуқаро авиациясини мустаҳкамлаш, аҳолининг диверсификацияланган ва ҳамёнбоп авиачипталар ҳамда юк ташувларга бўлган ўсиб бораётган талабини қондириш, шунингдек авиапарк «ёшариши» ҳисобига парвозларнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, бу Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги транзит ҳисобига парвозлар географиясини кенгайтириш, авиачипталар нархини сезиларли даражада пасайтириш, авиаташувлар бозорида маҳаллий кам бюджетли авиакомпаниялар ривожи, авиация соҳасидаги халқаро бошқарув компанияларни жалб қилиш ва бизнес-авиацияни ривожлантиришга туртки беради», — дея хулоса қилади Ташиш тизимини яхшилашга кўмаклашиш бўлими бошлиғи.

    19.08.2019, 20:58   Изоҳ (0)   15943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда маст ҳолдаги фуқаро ички ишлар органлари ходимининг хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилди

    19.08.2019, 20:45

    Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг жиноятлари акс этган ҳужжатли фильм намойиш этилади

    19.08.2019, 20:19

    Бош прокуратура: Гулнора Каримовага нисбатан яна учта ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

    19.08.2019, 20:00

    Россияда ўзбекистонлик ҳаракатланаётган поезддан сакради

    19.08.2019, 19:40

    Россияда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

    19.08.2019, 18:48

    АҚШ Ўзбекистонга вазирликлар харажатлари ҳақидаги маълумотни ошкор этишни тавсия қилди

    19.08.2019, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.