Туркиянинг Анталия шаҳрида яшовчи Стефани Чағлар жаҳон юлдузлари образларини такрорлади ҳамда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қизчанинг Instagram саҳифасини ҳозирда 279 мингдан ортиқ киши кузатиб боради.
Стефанининг онаси Алевтина қизчага аккаунтни юритиш ҳамда юлдузларникига ўхшаш кийимлар яратишда ёрдам беради.
Она ва қиз ҳамма образларни ўзлари уй шароитида яратади.
Суратларда қизча Беёнсе, теннисчи Серена Уильямс, актриса Приянка Чопра, супермоделлар Тайра Бенкс ва Жижи Хадидларнинг образларида акс этган.
Изоҳ (0)