Uzbekistan Airways Тошкент—Шаржа—Тошкент йўналиши бўйича эконом-классдаги чипталар нархини арзонлаштирди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.
Арзонлаштирилган тарифлар Тошкент—Шаржа йўналишида 2019 йил 15 августдан 30 сентябргача, Шаржа—Тошкент йўналишида эса 15 августдан 30 сентябргача ва 2019 йил 1 октябрдан 26 октябргача амал қилади.
Айни пайтда Uzbekistan Airways Тошкент—Шаржа—Тошкент йўналишида ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари қулай Airbus А320 ва Boeing 787 Dreamliner самолётларида парвозларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)