12 август куни 22:23 да Тошкент шаҳри Миробод тумани «Тонг Юлдузи» маҳалласида жойлашган 1-, 174- ва 178-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.
Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 22:28 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:48 да қуршаб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда Ҳамал кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро О.М. куйиш тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ҳамал кўчасидаги 1-уйнинг 130 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб, аланга майдони кенгайиши оқибатида Фарғона йўли кўчасида жойлашган 174- ва 178-уйлардаги хужрахоналарининг 10 квадрат метр майдондан том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 105 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)