• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Доллар ошди, Тўрақўрғон ИЭС ишга тушди, президентни таътилга кузатдик, аммо ҳокимларни мансабдан кузатмадик

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Шавкат Мирзиёев 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. Бу мустақил давлатчилигимиз тарихида ўзига хос ҳодиса деб эътироф этилишининг сабаби шуки, 28 йил давомида президент меҳнат таътилига чиққани ҳали кузатилмаганди. Агар Шавкат Мирзиёевнинг бош вазирликда ишлаган йилларини ҳам қўшсак, у ўн етти йилда энди дам олаётгани аён бўлади.

    Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

    Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

    Арафа куни Саида Мирзиёева ота-онасининг оилавий дам олаётган фотосуратини чоп этди.

    * * *

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Alter Ego дастурига берган  интервьюсида Шавкат Мирзиёевнинг иш куни ҳақида сўзлаб берди. Айтиш лозимки, бу интервью президентнинг бизга номаълум бўлган иш тартиби ҳақида билиш имконини берди. Интервьюни дайжестимизга қўшганимиз сабаби ҳам шу.

    Алламжоновнинг айтишича, иш куни соат 9–9:30 ларда бошланади ва қарийб 24:00 гача давом этади. Кўпчилик чарчайди, аммо Шавкат Мирзиёев ғайратини сақлаб қолади. Президент мобил телефондан фойдаланиб туради. Алламжоновнинг айтишича, президентни танқид қилиш учун сабаб йўқ, аммо бунинг учун барча ҳуқуқ ва имконлар етарли. Шунингдек, у сайтларни тўсиш бефойда иш эканлигини ҳам таъкидлади.

    * * *

    Наманган вилоятидаги битирилиши бир неча марта ортга сурилган Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг биринчи газ турбинаси ишга тушди. Ҳозирча ИЭС тест режимида ишлайди, ноябрдан тўлақонли фаолият кўрсатади. Тўрақўрғон ИЭС йилига 7 миллиард кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. ИЭС Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг электр қувватига бўлган асосий эҳтиёжини қоплаши керак.

    ИЭС Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd. концорциуми билан ҳамкорликда бунёд этилди.

    * * *

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази раҳбари Акмал Саидов 6 август куни журналистлар билан ўтказган очиқ мулоқотида давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқлари, қамоқхоналарга оид кўпгина масалаларга ойдинлик киритди. Саидов уйлар бузилиши машмашаларига тўхталар экан, «Хусусий уй муқаддас, суд қарорисиз бузилиши мумкин эмас», деб айтди. Пулли мактаблар борасида эса «Мактабларни пулли қилиш — Конституцияни бузиш», деди. Ўзбекистоннинг бош инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўтган ҳафта ёпилган «Жаслиқ» қамоқхонасида маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллангани эҳтимолини истисно қилмади. «Мен ‘Жаслиқ’да қийноқлар бўлмаган деб айта олмайман», деди Саидов. Айтиб ўтиш лозимки, кўп йиллар давомида халқаро ташкилотларнинг Жаслиқ қамоғини танқид қилишига Акмал Саидов жавоб қайтариб келган.

    * * *

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    6 август куни кечки пайт пойтахтимизнинг Дархон мавзеида бир нечта автомобиль иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. «Gazeta.uz» ёзишича, камида уч киши қаттиқ жароҳат олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Айтишларига қараганда, қурбонлар йўқ. Nissan GT-R35 суперкарининг 33 яшар ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, икки машина билан тўқнашув содир этган. Айрим хабарларга кўра, қимматбаҳо машина рулида унинг эгаси эмас, қариндоши бўлган. Автоҳалокат сабабчисини аниқлаш ишлари кетяпти.

    * * *

    Ўтган ҳафтадаги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев жамиятда жиддий норозилик кайфиятларига сабаб бўлган ва Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилаётган вилоят раҳбарларига чора кўришни бош вазир Абдулла Арипов ва Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга топширган эди. Аммо кетиши тахмин қилинган Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари йил охиригача лавозимини сақлаб қолди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси уларни бўшатиб юбориш «вазиятдан чиқишнинг энг осон йўли», ҳокимлар бунинг ўрнига йўл қўйган хатоларини тузатишда шахсан иштирок этиши мақсадга мувофиқроқ деб ҳисоблайди.

    * * *

    Ҳафта охирида доллар яна сакрай бошлади. Марказий банк хабарига кўра, 1 АҚШ доллари душанба куни эълон қилинган курсга нисбатан 177,13 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8882,00 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошишидан сўнг навбатдаги кескин кўтарилиш бўлди.

    Таниқли молиявий таҳлилчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда доллар курси ўсиши қачонгача давом этиши ҳақидаги мақоласи «Дарё» сайтида чоп этилди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    11.08.2019, 16:02   Изоҳ (0)   84001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида Ўзбекистон—Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилади

    11.08.2019, 15:50

    Ўзбекистонлик разведкачилар «АрМИ  – 2019» мусобақасида етакчилар сафида бормоқда (фото+видео)

    11.08.2019, 15:17

    Навоийда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан болаларга совғалар улашилди

    11.08.2019, 14:35

    Яшнобод туманида ёнғин содир бўлди

    11.08.2019, 14:14

    Боғча қозонида гул «қайнатиладими?»

    11.08.2019, 13:55

    Адвокат: Қирғизистоннинг собиқ президенти жиноий авторитетни пора эвазига озод этишга алоқадорликда гумонланмоқда

    11.08.2019, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.