Архангельск вилоятида жойлашган ҳарбий полигонда реактив двигател суюқлигини синовдан ўтказиш чоғида юзага келган ҳодиса оқибатида «Росатом»нинг 5 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда корпорация матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизматига кўра, ҳодиса суюқ двигатель қурилмасининг изотоп қувват манбалари билан олиб борилган муҳандислик-техник ишлари вақтида содир бўлган.
Жароҳат олганлар махсус тиббиёт муассасасига олиб борилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)