• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Энг кўп миллиардерлар қайси мамлакатларда яшайди?

    Wealth-X 2019 Billionaire Census ҳисоботига кўра, бугунги кунда сайёрамиздаги энг бой одамларнинг тўртдан уч қисми дунёнинг 15 мамлакатида яшайди. Уларнинг жами бойлиги 6,8 триллион долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич дунёдаги жами миллиадерлар умумий бойлигининг 79 фоизини ташкил қилади.

    Қуйида дунёнинг энг кўп миллиардерлари яшайдиган мамлакатлар рейтингини келтирамиз.

    11. БАА

    Миллиардерлар сони: 55

    Умумий маблағи: 165 миллиард АҚШ доллари

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    БАА — Яқин Шарқдаги энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат. У энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакатлар рейтингида 11-ўринни Франция билан бўлишади.

    БАА миллиардерлари асосан нефть савдоси туфайли бойиган.

    БАА миллиардерларининг асосий қисми мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлмиш Дубайда истиқомат қилади.

    10. Франция

    Миллиардерлар сони: 55

    Умумий бойлиги: 195 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Франция миллиардерларининг асосий қисмини бу мамлакат донг таратган мода индустрияси ва парфюмерия саноатидан етишиб чиққан миллиардерларлар ташкил этади.

    Шунингдек, охирги йилларда миллий корпорациялар ҳам катта иқтисодий ўсишга эришди, улардан ҳам анчагина миллиардерлар етишиб чиқди.

    Франция миллиардерларининг асосий қисми пойтахт Парижда яшайди.

    9. Саудия Арабистони

    Миллиардерлар сони: 57

    Умумий бойлиги: 147 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Саудия Арабистонидан етишиб чиққан миллиардерларнинг қарийб барчаси мамлакатнинг нефть қазиб чиқариши, уни экспорт қилиши ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариши ортидан пайдо бўлган.

    Бу мамлакатда дунёдаги энг йирик нефтни қазиб олиш, сотиш ва қайта ишлаш компаниялари жойлашган.

    8. Ҳиндистон

    Миллиардерлар сони: 82

    Умумий бойлиги: 284 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳиндистон миллиардерлари турли соҳалардан етишиб чиққан.

    Мамлакат миллиардерларининг асосий қисми Мумбайда яшайди.

    Охирги 20 йилда Ҳиндистонда «пўлат қироли» Митталга ўхшаб маълум бир соҳа бўйича дунёда ном қозонган ва ўша соҳада дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолият юритадиган компания шакллантирган инсонлар кўпайди.

    Мамлакатда даромад тақсимоти бошқа мамлакатлардан кескин фарқ қилади. Ҳиндистондаги ярим миллиард одам кунига 1–2 доллар даромад қилгани ҳолда, бойлар тез бойиб боряпти. 2017 йил ҳолатига кўра, Ҳиндистонда 1 фоиз аҳоли мамлакат бойлигининг 73 фоизига эгалик қилади.

    7. Гонконг

    Миллиардерлар сони: 87

    Умумий бойлиги: 259 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гонконгда охирги йилларда миллиардерлар сони анча камайди. Баъзиларининг маблағи камайган бўлса, баъзилари бошқа давлатларга кўчиб ўтган.

    Гонконгдаги миллиардерлар асосан кўчмас мулк қуриш, унинг олди-сотдиси каби соҳалардан чиқиб келган. Гонконг дунёдаги кўчмас мулк энг қиммат ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда бир уйнинг ўртача нархи 1,28 миллион долларга тенг.

    6. Швейцария

    Миллиардерлар сони: 91

    Умумий бойлиги: 240 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Швейцария миллиардерлари асосан олтин, бриллиант, олмос савдосидан чиқиб келган. Шунингдек, мамлакатда асрлар давомида дунёга таниқли брендлар шаклланган соацозлик, қандолатчилик соҳаларидан ҳам анчагина миллиардерлар етишиб чиққан.

    Мамлакатда солиқ юкининг камлиги ҳам янгидан янги миллиардерлар етишиб чиқишига сабаб бўляпти.

    5. Буюк Британия

    Миллиардерлар сони: 97

    Умумий бойлиги: 209 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Буюк Британия миллиардерлари ҳам турли соҳаларда етишиб чиққан. Уларнинг катта қисми нафақат Буюк Британия, балки том маънода Европанинг молия маркази ҳисобланадиган Лондонда яшайди.

    4. Россия

    Миллиардерлар сони: 102

    Умумий бойлиги: 335 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Россия миллиардерларининг асосий қисми нефть, газ ва металл қазиб олиш, сотишдан келиб чиққан. Уларнинг асосий қисми пойтахт Москвада яшайди.

    3. Германия

    Миллиардерлар сони: 146

    Умумий бойлиги: 442 миллиард доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Германия Европанинг энг йирик иқтисодиёти саналади. Шунинг учун ҳам Германияни Европа иқтисодиётини олдинга бошлайдиган локомотив деб аташади.

    Бу мамлакатдан чиққан миллиардерлар турли соҳаларда ишлайди.

    2. Хитой

    Миллиардерлар сони: 285

    Умумий бойлиги: 996 миллиард

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хитойда бир пайтлар бой бўлиш мумкин эмас эди. Мамлакатдаги социалистик тузум бунга йўл қўймасди. Аммо ўтган асрнинг 80 йилларидан, Мао Сзедун вафотидан кейин мамлакат мулк эгалиги ва бойлик тўплаш масаласини ислоҳ қилди. Ўшандан кейин имкониятини топган одам ортиқча хавотирсиз бойлик тўплай бошлади.

    Хитой миллиардерлари ҳам турли соҳалардан чиққан, аммо кўпроқ қисми АТ технологиялари, маҳсулотлари ва электрон савдо соҳаларида, шунингдек, қурилишдан чиққан.

    Хитой миллиардерлари асосан иккита шаҳарда — Ханжоу ва Шэньчжэнда истиқомат қилади.

    1. АҚШ

    Миллиардерлар сони: 705

    Умумий бойлиги: 3,013 триллион доллар

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги масаласида мутлақ биринчи ўринда туради. АҚШнинг илк миллиардерлари XIX аср охири — ХХ аср бошида нефть савдоси туфайли пайдо бўлган. Ўшандан буён бу мамлакатда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий маблағи фақат ва фақат ўсиб келяпти.

    АҚШ миллиардерлари турли соҳалардан етишиб чиққан. Бу мамлакат компания ва корпорациялари Иккинчи жаҳон урушидан кейин фаолиятини бутун дунё бўйлаб ёйди. Автомобильсозлик, озиқ-овқат, самолёцозлик, қурол-яроғ савдоси, шунингдек, ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб АТ соҳаси, электрон савдо ва бошқа кўпгина соҳаларда қитъалараро хизмат кўрсатадиган ва савдо ишларини олиб борадиган кўплаб компаниялар шаклланди, шунга яраша миллиардерлар етишиб чиқди.

    АҚШ миллиардерлари дунё миллиардерларининг 27 фоизини, уларнинг маблағи эса дунё миллиадерлари қўлида тўпланган маблағнинг 35 фоизини ташкил этади.

    АҚШ миллиардерлари асосан Нью-Йорк, Сан-Франсиско ва Лос-Анжелес шаҳарларида истиқомат қилади.

    09.08.2019, 09:38   Изоҳ (0)   96403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбланмоқда

    09.08.2019, 09:26

    Қирғизистон собиқ президенти 26 августга қадар ҳибсга олинди

    09.08.2019, 09:11

    Атамбаевнинг юзлаб тарафдорлари Бишкек марказидаги майдонга йиғилди (видео)

    09.08.2019, 08:48

    АҚШ ва Туркия Сурияда хавфсизлик зонасини яратади

    09.08.2019, 07:58

    Ҳиндистонда «Су-30» қирувчи самолёти фалокатга учради

    09.08.2019, 07:43

    Атамбаевнинг таслим бўлиш борасидаги музокаралари тасвирланган видео пайдо бўлди

    09.08.2019, 07:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.