«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«‘Арсенал’ клуби футболчиси Месут Ўзилга Лондонда пичоқ билан ҳужум қилиниши», – TRT Haber.
Arsenal'de forma giyen Mesut Özil'e Londra’da bıçaklı saldırı.https://t.co/AnH6Dbu4n0 pic.twitter.com/Y9YLp7ovta
— TRT HABER (@trthaber) July 25, 2019
«Ироқда АҚШ флотида хизмат қилаётган айрим махсус хизматлар ҳарбийлари хизмат пайти ичкилик ичгани боис АҚШга жўнатиб юборилди», – Milliyet нашри.
«Инновацион салоҳиятни ривожлантирмай туриб иқтисодиётда белгиланган мақсадларни амалга ошириш мушкул. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг халқаро инновасиялар индекси 2019 рўйхати:
1) Швейцария;
2) Швеция;
3) АҚШ;
4) Нидерландия;
5) Буюк Британия;
9) Германия;
10) Исроил;
11) Жанубий Корея;
14) Хитой;
15) Япония;
16) Франция;
30) Италия;
41) Греция;
46) Россия;
49) Туркия;
56) Мексика», – Алпер Учоқ, Туркия саноат ва бизнес уюшмаси вакили.
«Немис матбуоти: Трамп президент бўлишга муносиб эмас. У эгаллаб турган лавозимига мос келадиган ақлий салоҳиятга эга эмас ва лавозимининг аҳамиятини тушунмайди. У китоб ўқимайди. Унинг қарорлари қайсарликдан қабул қилинади ва тиранияга асосланади» – Essen Views.
«1990-йилларда Россия бугунги Европа Иттифоқининг шарқий Европадаги иттифоқчиларидан аҳоли жон бошига долларда анча юқори даромадга эга эди. Ҳозирда руслар Болгариядан озгина бойроқ», – Майк Бёрд, WSJ мухбири.
«Олимларнинг таъкидлашича, триллионлаб дарахтларни экиш ўн йиллик CO2 газларининг ҳавога чиқарилишини камайтириши мумкин. Дарахт экиш экологик муаммонинг ҳал қилиниши учун энг осон ечим-ку. Нимани кутиб турибмиз?» – Эрик Солхейм, экоҳаракат фаоли.
«Ҳозирда @Thesun уч хил овозда гапирмоқда. Инглиз нашри: Борис ажойиб дебют қилди; Шотланд нашри: Борис алданди; Ирланд нашри: Бориснинг Brexit’га йўл йўқ ҳазили мағлубиятдир. Газета воқеани борича, аммо турли аудиторияни қаноатлантириш учун турлича ёритмоқда», – Рой Гринслейд, сиёсий шарҳловчи.
«Мазкур харита Европа мамлакатлари ва шаҳарларини АҚШнинг штатлари ялпи ички маҳсулоти билан таққосламоқда», – Симон Кюстенмахер, географ.
«Эрон ва Россия Ўрмуз бўғозида биргаликда ҳарбий амалиётлар ўтказади», – NTV телеканали.
«9 650 мингдан зиёд шахс Сибирда 3 миллион гектар ўрмонда юз бераётган ёнғин сабаб фавқулодда ҳолат жорий этилиши учун петицияга имзо чекди. Рус амалдорлари бунга сира зарурат йўқлигини таъкидламоқда. Гринпис эса бу ҳақиқий фалокат эканлигини айтмоқда», – Мэтью Люксмор, The Guardian мухбири.
«Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динора Қулибаева Forbes нашри рейтингида 3 миллиард доллар маблағ билан Трамп каби бойлар рўйхатидан ўрин олди. Унинг турмуш ўртоғи Тимурда ҳам 3 миллиард доллар мавжуд. @villagekz», – Жоанна Лиллис, The Guardian мухбири.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)