Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов Қатар чемпионатига қайтди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида хабар берди.
Эндиликда у Қатарнинг «Қатар СК» клуби шарафини ҳимоя қилади. Шартнома шартлари ҳали очиқлангани йўқ. У клубда 7-рақам остида ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, Сардор 2019 йилнинг январь ойида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан Португалиянинг «Насионал» клубига ўтган эди. Клуб мавсум якунига кўра, қуйи дивизионга тушиб кетди.
Маълумот учун, «Бунёдкор» тарбияланувчиси учун Қатар чемпионати бегона эмас. Сардор 2015—2017 йиллар мобайнида «Ал-Жаиш» шарафини ҳимоя қилган.
Қайд этиш жоиз, «Қатар СК» бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб келмоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)