• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Миллий тикланиш» партиясида кескин ўзгаришлар кутилмоқда

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида партия Дастури ҳамда партиянинг 2020—2025 йилларга мўлжалланган сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ўтказилди.

    Унда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, экспертлар, сиёсатшунос олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

    Дебатда партиянинг амалдаги дастури, сайловолди платформаси хусусида танқидий-таҳлилий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Партия ҳужжатларида бугунги кун учун ниҳоятда муҳим бўлган вазифалар акс этиши лозимлиги ва улар электорат манфаатларига тўғридан тўғри хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

    Хусусан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, ЎзМТДП фаоли Минҳожиддин Мирзо партия платформаси лойиҳаси устида ҳали кўп ишлаш кераклигини таъкидлаб, дастурда баландпарвоз гаплардан қочган ҳолда, фуқароларни қийнаб келаётган масалалалар ечимини илгари суришни таклиф этди. Партия дастурида маънавий тикланишдан маънавий юксалишга эришишнинг аниқ механизмлари акс этиши кераклигини таъкидлади.

    Дебатда сўз олган ЎзМТДП фаоли Раҳимбой Жуманиёзов «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» шиорига таъриф берар экан, юксалиш бу чўққи, чўққига чиқиш учун эса билим ва маърифат зарурлигини қайд этиб, бу борада ўз таклифларини билдирди.

    Дебатда партия фаолларини қизиқтирган кескин ва кескир саволларга партия етакчиси Алишер Қодиров ҳамда партия раиси ўринбосарлари Нодиржон Мухторов ва Феруза Мухамеджановалар атрофлича жавоблар қайтардилар.

    Ҳамиджон Омонов,ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши раиси:— Аччиқ бўлса-да, тан олишимиз керак, одамларнинг сиёсий партияларга ишончи ижобий эмас. Чунки биз олдин аҳолининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирдик. Тадбирларда баландпарвоз гаплардан нарига ўтмадик. Шу вазиятда бугун қандай қилиб одамларни бошқа партиялардан фарқли ўлароқ «Миллий тикланиш» партиясига қизиқтирамиз? Бу борада аниқ стратегиялар мавжудми?

    Алишер Қодиров,ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси:— Тўғри, мустақиллик миллий ўзлигимизни, ор-номус ва ғуруримизни, инсоний қадр-қимматимизни қайта уйғотди, она тилимизни, динимизни, қадрият ва анъаналаримизни қайтариб берди. Қадимий тарихимиз, миллий давлатчилигимиз тикланди. Бу, бўлди миллий тикланиш ғояси энди бизга керак эмас, деган тушунчани бермайди. Миллий тикланиш деганда партия миллий ўзлик туйғусининг уйғониши ва тобора мустаҳкамланиб боришини тушунади. Миллий ўзликни англаш мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутади, миллий онг инсонда Ватанга муҳаббат ҳис-туйғусини оширишда, ҳар томонлама комил инсон шахсини тарбиялашда бебаҳо ички омилдир.

    Миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланади. Тарихни билмасдан туриб инсон ўзлигини топиши амри маҳолдир. Ўзининг миллий давлатчилик, миллий маданият ва маънавият тараққиётининг тарихий тажрибасини ўзлаштирмаган халқ миллий тикланишга қодир эмас. Миллий ўзликни англаш ва миллий тикланиш орқали биз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта оламиз.

    Иқбол Ҳолиқов,Халқ депутатлари Поп туман кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат:— Ёшлар бизнинг давомчиларимиз. Бугун уларни қандай тарбияласак, миллатимиз келажаги худди шундай намоён бўлади. Ёшлар тарбиясида айни дамда ота-она, маҳалла, таълим даргоҳи ва ички ишлар органлари ўртасида турли келишмовчиликлар юзага келмоқда. Ёшлар тарбиясига ўзи аслида ким масъул, деган савол бугун кўндаланг турганда партиянинг позицияси қанақа? Ушбу масала партиянинг янги сайловолди дастурида акс этганми?

    Алишер Қодиров,ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси:— Бу саволга партиямиз жавоби тайёр. Фарзанд тарбиясига, аввало, оила масъул. Қачонгача биз мактабгача таълимда, мактаб, коллеж ва олий таълимда ёшларга тарбия берамиз. Бу даргоҳларнинг асосий мақсади аслида таълим бериш эмасми?

    Таълим муассасаларида таълим берилиши зарур, тарбия эмас. Бизда эса афсуски, кўп вақтимиз тарбия беришга кетиб қолмоқда. Илм-фан ривожланишига тўсиқ бўлиб турган муҳим омиллардан бири ҳам шунда.

    Янги сайловолди платформада ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар билан ишлаш алоҳида эътиборни талаб этади. Партиямиз уларни кадрлар захирасини шакллантириш жараёнига жалб қилиш, малакасини ошириш орқали ҳамда уларни партия фаоллари сифатида давлат хизматига илгари суриш билан уларга «ижтимоий лифт»ни таъминлаши зарур.

    Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни жамиятда китобга меҳрни ривожлантириш орқали эришиш мумкин. Ёшлар ҳақида гап борганда, ёшларни спорт билан шуғулланишга, хусусан, ҳар бир туманда кичик спорт залларини барпо этиш орқали жалб қилиш, истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш самарали тизимини яратиш, мамлакатда профессионал, оммавий спорт, шу жумладан, ўйин ва қишки турлари, халқ ўйинларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга урғу бериш зарур.

    Фарҳод Бадалбоев,ЎзМТДП Қува шаҳар кенгаши раиси:— Сиёсий партиялар ходимлари партия ишида тобланиши, шундан сўнг давлат органлари ва ҳокимликлар тизимидаги турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига асосий захира бўлишлари лозим. Айни дамда партия тизимида ушбу механизм ишлаяптими? Шунингдек, партиянинг кадрлар захираси  бугунги кун талабларига қанчалик жавоб бера олади?

    Нодиржон Мухторов,ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари:— Биз барча даражадаги давлат бошқарув органларининг раҳбар лавозимларига захира кадрлар рўйхатини шакллантирдик. Ўтган давр мобайнида партия ходимлари орасидан 89 нафари турли даражадаги давлат бошқарув органлари раҳбар лавозимларига ишга ўтказилди. Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда партия тизимида фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар номзодини илгари суришни мўлжаллаб қўйганмиз.

    Муаттар Акбарова,ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши девони бош мутахассиси:— Олий Мажлис Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида мамлакатимизда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Президентимизнинг ушбу нутқларида белгиланган вазифалар партия «Аёллар қаноти»нинг келгуси фаолиятида қай даражада акс этади. Ёки «Эски ҳаммом, эски тос» қабилида партия ўз ишини давом эттирадими?

    Феруза Мухамеджанова,ЎзМТДП Марказий кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари:— Йўқ албатта, Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисидан сўнг, партия Марказий кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотлари ўртасида хотин-қизлар иштирокида видеоселектор шаклида семинар ташкил этдик. Унда давлатимиз раҳбарининг нутқлари мазмун-моҳияти иштирокчиларга етказилди.

    Партия тизимида хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.Тадбирда ўртага ташланган шу каби саволлар, билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

    ЎзМТДП Марказий кенгаши ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    29.07.2019, 15:00   Изоҳ (0)   21987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёз ойида бадбўй ҳид, кучли терлашга қарши оддийгина тавсиялар

    29.07.2019, 12:00

    Modern Stroy компаниясидан «Учта ноль» акцияси: 0% ли бошланғич ва муддатли тўлов ҳамда «бепул» прописка!

    29.07.2019, 09:00

    Sharda Group мисли кўрилмаган 23 йиллик мукаммал сафар

    27.07.2019, 18:00

    West Camp — болалар учун шунчаки ҳордиқ эмас, ҳақиқий саргузашт макони!

    27.07.2019, 15:00

    Ҳеч қандай кириш имтиҳонларисиз, суҳбат асосида грантда ўқиш имконияти борми?

    26.07.2019, 18:00

    BEKO совутгичлари озиқ-овқат маҳсулотларининг янгидай сақланишига ғамхўрлик қилади

    26.07.2019, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Орол денгизи қисқариши бир миллион киши саломатлигига хавф солмоқда” — Азиз Абдуҳакимов

    Ўзбекистон | 7 август, 18:53

    Исрол бункерга киритмагани учун бадавийлар ўзларига қўлбола бомбапаноҳ қурди (фото)

    Дунё | 7 август, 18:51

    Фарғонада Қўриқлаш бўлими ходими чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди 

    Ўзбекистон | 7 август, 18:43

    OpenAI ChatGPT-5 моделини чиқариш арафасида

    Дунё | 7 август, 18:40

    Мактаб бозори: янги ўқув йили арафасида пулни тежашга ёрдам берувчи 10 та тавсия

    Лайфстайл | 7 август, 17:32

    Меҳмонлар “совға”си ва жанговар дуранг: “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 7 август, 17:27

    Хорижга ишга жойлаш ваъдаси билан одамларни чув туширган фирма жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 17:22

    Британияда тўти наркотик савдогарларини тутишда ёрдам берди (видео) 

    Дунё | 7 август, 16:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.