• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 4 яшар қизалоқ кул ва чўғ ўрасига йиқилиб, оғир жароҳат олди

    «Карвон савдо» МЧЖга қарашли ахлатхона яқинидаги кабобнинг кул ва чўғи ташланадиган ўрасига 4 яшар қизалоқ тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Дарё»га 4 яшар қиз Гулчирой Равшанованинг онаси Гулсара Раҳмонова хабар берди.

    Гулчирой Равшанова.

    Гулчирой Равшанова.
    Фото: »Дарё»

    Билдиришича, 2015 йилда туғилган Гулчирой Равшанова онаси ва отаси билан 14 июль куни эрталаб, чамаси соат 7:30 ларда «Карвон савдо» бозорига кираётганда унинг ахлатхонаси муюлишидаги кабобнинг кул ва чўғи ташланадиган ўрасига тушиб кетган. Ўра усти очиқ ҳолатда, хавфсизлиги таъминланмаган ва ер билан бир хил симметрияда бўлган.

    — Бозорнинг чап томонидан кириладиган йўлак қум тупроқли бўлгани учун ахлатхонанинг шундоқ муюлишида иссиқ ўра борлиги мутлақо маълум эмас. Биз билан тенгма-тенг юриб келаётган қизимиз кутилмаганда чинқириб юборди. Не кўз билан кўрайликки, у иссиқ ўрага тушиб кетганди. Бирпасда оёқ терилари чўғ аралашган кулда қовжираб қола бошлаган қизимизни зудлик билан таксида касалхонага олиб келдик, — деди Гулсара Раҳмонова.

    Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали томонидан қўйилган ташхисга кўра, иссиқ кулдан иккала оёқ товон, қисман сон, болдир циркуляр соҳасининг II-ИИИ АБ даражали 15% контрактда куйиши, куйиш шоки оғир даражаси, ИФ-25 бирлик ҳолати қўйилган.

    Фото: »Дарё»

    — Қизалоқни куйиш шокининг оғир даражаси аҳволида келтиришди. Биринчи ёрдам кўрсатилди. Куйиш жароҳатлари, асосан, танасининг иккала оёқ товон, қисман сон, болдир соҳасида юзага келган. Колликвацион некроз билан қопланган жароҳат циркуляр жойлашганлиги учун панжаларида ҳаракат йўқ, деярли, сезиши йўқолган эди. Атрофларида шиш кузатилиб, дистал сигментларда қон таъминланиши ҳам бузилган эди. Шуларни эътиборга олиб, беморга зудлик билан в/в кетамин оғриқсизлантириш усулида декомпрессион некрофассиотомия қилинди. Бетадинли асс боғлам қўйилди, — деди Комбустиология бўлими врачи Хушмамад Арабов.

    Гулчирой Равшанованинг оғир шок ҳолатдан чиқиши учун барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган. Иккинчи кун қизалоқ аста-секин ҳушига кела бошлаган.

    Бемор қиз онасининг айтишича, шифокорлар томонидан барча муолажалар қилинган. Айни пайтда ҳам беморни соғлом ҳаётга қайтиши учун бор чораларни кўришмоқда. Бироқ аёл «Карвон савдо» бозори маъмурияти ва тадбиркорларнинг эътиборсизлиги оқибатида фарзанди шу кўйга тушганидан ҳамда уларнинг хабар олмаётганидан норозилигини билдирди.

    — Йўқ, ўринбосарим ҳамда участка нозири икки марта бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди, уйига ҳам боришди. Моддий кўмак учун тайёрлигимизни ҳам билдирдик. Аёл эса шашлик кули ва чўғини ўрага ташлаган тадбиркорларнинг кимлигини сўраяпти. Тўғриси, аёл нима истаётганини ўзи билмаяпти, — деди «Карвон савдо» МЧЖ раҳбари Шоҳрух Қодиров. — Бундан ташқари, қизи даволанаётган шифохонада барча муолажалар бепул.

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.
    Фото: »Дарё»

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.
    Фото: »Дарё»

    «Дарё» мухбири Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пункти профилактика инспектори Алишер Сатторов ҳамроҳлигида «Карвон савдо» МЧЖга қарашли ахлатхона яқинида жойлашган шашлик кули ва чўғлари ташланадиган ўралар билан танишди. Ўра атрофи фожиа рўй бергандан кейин 80–100 сантиметр баландликда ғишт ва бетон қоришмаси билан ўралган. 1–1,5 метр баландликдан қаралса-да, кул ўранинг иссиқ тафти юзга урилади.

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.

    Қизча тушиб кетган ўра ҳозирда ғишт ва бетон билан ўраб қўйилган.
    Фото: »Дарё»

    — Бу ҳолат биринчи марта эмас, бир неча бор кул ўрага одамлар тушиб кетган. Айнан шу атрофда савдо қилаётганимиз учун ҳам бунга гувоҳ бўлганмиз, — деди тилла буюмлар сотувчи тадбиркорлардан бири.

    Маълум бўлишича, бозор маъмурияти вакиллари ҳам бундан хабардор бўлса-да, ўра атрофи қатор йиллардан буён хавфсизлантирилмаган. Усти очиқ, қум тупроқ йўлак билан симметрик кўринган ва бир бурчакда жойлашган кул ўранинг бор-йўқлиги билинмайди.

    — Айрим тадбиркорлар қоидага риоя қилмай, чўғни ўчирмай ташлашган, — дея ҳолатни изоҳлади бозор раҳбари.

    Тадбиркорлар эса бозор маъмурияти томонидан кўрсатилган ва белгиланган жойда кабоб кулларини ташлашини билдирди.

    Фото: »Дарё»

    «Карвон савдо» бозорининг иккинчи орқа тарафида жойлашган ахлатхона олдида шашлик кули учун алоҳида контейнер қўйилган. Контейнернинг бир неча кундан буён бўшатилмагани оқибатими, ахлатхонадан 5–6 метр нарида ҳам ҳали чўғининг тафти совимаган шашлик кули уюмланиб ётибди. Атроф турли ахлат чиқиндилари билан кўримсиз аҳволда. Ҳудуд барқарор санитария-эпидемиологик ҳолатда эмас.

    Нафақат бозорга тегишли ахлатхоналар атрофи, балки қатор умумий овқатланиш масканларида ҳам таом ва пишириқлар тайёрлаш санитария меъёрларига амал қилинмаган. Ҳудуд кўчалари антисантар аҳволда.

    Фото: »Дарё»

    Фото: »Дарё»

    Бозорда ерга қўйилиб сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан ҳам шундай салбий ҳолатни кузатиш мумкин. Кўринишидан маълум, савдо қилинаётган маҳсулотларнинг лаборатория текширув хулосаси бор-йўқлигини сўрашга ҳам ҳожат йўқ. Озиқ-овқат ва кийим-кечак, нон, полиз ва гўшт маҳсулотларини бир жойда қалаштириб сотилиши борасида эътибор берилмаган. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсатгичлари бизга номаълум. Аммо шашлик кул ва чўғи ташланадиган ўранинг атрофи вақтида хавфсизлантирилмаганидек, антисанитария аҳволда сотилаётган бу маҳсулотларнинг одамлар соғлиғига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. «Кўза кунда эмас, кунида синади».

    Фото: »Дарё»

    Фото: »Дарё»

    Фото: »Дарё»

    «Карвон савдо» бозорида фаолият юритаётган давлат санитария-эпидемиология назорат бўлими вакили «Дарё» мухбири саволларига жавоб бермай, телефон гўшагини қўйиб қўйиши унинг функсионал вазифасини нечоғли бажараётганини кўрсатди.

    — Кун кеч бўлгани ва бозорнинг охирлаб қолгани учун туманлардан мева-чева сотувчилар келиб, ерда савдо қилишади. Бу муаммо бартараф этилади, — деди бозор раҳбари телефон орқали навбатдаги боғланувда. — Шашлик кули ўрасига тушиб кетган қизалоқ масаласига келсак, моддий қўллаб-қувватлаймиз. Қўлдан келгунча, соғлиғини тиклашга қарашамиз.

    Профилактика инспектори Алишер Сатторовнинг айтишича, ушбу масала юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ (Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси) томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали Комбустиология бўлими шифокори Обид Шароповнинг айтишича, 4 яшар Гулчирой Равшанованинг асоратсиз соғайиб кетиши учун қизалоқ камида 3 маротаба операцияни бошдан кечириши керак.

    27.07.2019, 15:10   Изоҳ (0)   27977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгарадими? Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мутасаддиcи изоҳ берди

    27.07.2019, 14:43

    ТИВ Россияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

    27.07.2019, 14:10

    Қашқадарёлик 27 яшар аёл эрини пичоқлаб қўйди

    27.07.2019, 13:15

    Мьянма, Россия, Ангола ва Арманистон ҳарбий делегациялари «АрМИ – 2019»да иштирок этиш учун «Фориш» полигонига етиб келди (фото)

    27.07.2019, 12:25

    Ўзбекистонда қишлоқларда шифокор етишмаслиги муаммосини мажбурият эмас, имтиёзлар билан ҳал этган яхши эмасми?

    27.07.2019, 11:10

    Самарқанд ва Жомбой туманлари сектор раҳбарлари ишдан олинди

    27.07.2019, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 12:15

    Қонни суюлтириш нимага керак ва у қачон зарарли бўлиши мумкин?

    Саломатлик | 17 май, 11:50

    Чинозда ҳоким талабини бажармаган тадбиркорларга тегишли корхоналар электр токидан узиб қўйилаётгани айтилди

    Ўзбекистон | 17 май, 11:30

    Трамп 1 миллион фаластинликни Ғазодан Ливияга кўчирмоқчи — ОАВ

    Дунё | 17 май, 11:15

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.