• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон: евроскептик, руспараст, хотинбоз. У бир марта Ўзбекистонда бўлган

    Буюк  Британия собиқ ташқи ишлар вазири, Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсон консерватив партиянинг етакчиси этиб  сайланди. Бу унга бош вазир лавозими учун йўл очди. Жонсон нимаси  билан машҳур ва  ундан нималар куца бўлади? «Дарё» шарҳловчиси Жаҳонгир Эргашев шу ҳақда фикр юритади.

    Борис Жонсон Буюк Британия консерватив партиясининг янги раҳбари қилиб сайланди. У Brexit масаласида парламент  билан қаттиқ зиддиятга бориб, мамлакат бош вазири ва консерваторлар партияси етакчиси лавозимларини тарк этган Тереза Мэйнинг давомчиси бўлди. Жонсон ҳукмрон партиянинг раҳбари этиб  сайланиши, барча эҳтимолларга қараганда, айнан у кейинги бош вазир бўлишини англатади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бир йилдан кўпроқ вақт аввал Жонсон Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши борасида Мэй билан қарама-қаршиликлари туфайли истеъфога кетган эди. Қаттиқ Brexit тарафдори, евроскептик Жонсон бир неча бор шу куздаёқ Лондон Брюссель билан битимсиз Европа Иттифоқини тарк этиши мумкин деган эди. Жонсон умуман сершовқин, зиддиятли, баъзан жанжалкаш феъли билан машҳур.

    Оксфорд ва Итон битирувчиси ҳамда жанжалкаш журналист

    Жонсон Нью-Йоркда туғилган. Унинг ота-онаси инглизлардир, оилада рус ва турк аждодлар ҳам бўлган (бу ҳақда  Жонсоннинг ўзи айтган). Туғилган пайтида болага Александер Борис де Пфеффель Жонсон номи  қўйилган, лекин кейинчалик уни шунчаки Борис деб чақира бошлашган.

    Бориснинг отаси – Стенли Жонсон Европа Иттифоқи тузилмаларидан бирида мансаб олганидан кейин оила Брюсселга кўчиб келган. Бориснинг уч ака-синглиси бор. Унинг синглиси Рейчел Sandy Times’га берган интервьюсида уларнинг онаси, рассом Шарлотта Жонсон депрессиядан азоб чеккани ва кўпинча руҳий хасталиклар клиникасида бўлганини айтган. Болалар оқсоч назоратида бўлган. Борис кўплаб машҳур британиялик сиёсатчилар таълим олган машҳур Итон ёпиқ коллежида ўқиган. Сўнгра у Оксфордда  археологияни ўрганган. У бир  неча тилларни, жумладан, француз ва итальян тилларини билади.

    Times’да журналист сифатида иш бошлаган. Тез орада уни ёлғончиликда айблаб, ишдан бўшатишган: Борис Оксфорд тарих профессорига (у чўқинтирган отаси ҳам бўлган) ёлғон иқтибос нисбат бериб, мақола чиқарган.

    Фото: PA

    Фото: PA

    Бир неча йилдан кейин Борис Жонсон Daily Telegraph’нинг Брюсселдаги махсус мухбири бўлди. Бу вақтда у ашаддий евроскептик сифатида ном чиқарди. Лондонга қайтгач, шарҳловчи бўлиб ишлади. Уни тез-тез телевидениега таклиф қилиб туришарди. У консерватив Spectator газетасини ҳам нашр қилган.

    Брюсселда ишлаб юрган вақтида Борис Жонсон биринчи хотини билан ажрашиб, 12 кундан сўнг иккинчи марта, уларнинг биринчи боласи туғилишини кутаётган адвокат Марина Велерга уйланди. Уларда яна учта бола туғилди.

    Борис Жонсоннинг сиёсий ўсиши ва ишқий саргузаштлари

    Инглиз сариқ матбуоти Борис Жонсонни, ўзи айтганидай, гўзал ва ақлли аёлларга муҳаббати туфайли хотинбоз деб атайди. Унинг кўп сонли ишқий саргузаштларини эса журналистлар Жонсоннинг таниш хислатлари – тўзғиган малла сочлари, ғижимланган костюми, велосипедда юришга ишқибозлиги, ўзига бино қўйгани ва афсонавий қунтсизлиги билан бир қаторга қўяди.

    Шунга қарамай, буларнинг ҳаммаси Борис Жонсонга Брюсселдаги фаолиятидан сўнг тез орада сиёсий карьерани йўлга қўйиб олишига тўсқинлик қила олмади. 2001 йилда бўлғуси бош вазир Оксфордширдан жамоат палатасига депутатликка сайланди. Парламентда 2008 йилга қадар консерватив партия намояндаси сифатида мандатини сақлаб қолди. 2004 йилда консервативларнинг ғоявий ҳукумати таркибига кириб, унда маданият вазири лавозими эгаллади.

    Лекин ҳамкасбларидан бири билан севги можаросидан кейин мансабидан воз кечишига тўғри келди, шу жанжал туфайли Жонсоннинг хотини уни уйидан ҳам ҳайдаб чиқарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2005 йили консерваторлар етакчиси Дэвид Кэмерон бирга Итон мактабида ўқиган Борис Жонсонни ўзи ташкил қилган соядаги ҳукуматга таклиф қилмади. Лекин уч йил ўтгач, Жонсон Лондон мэрлиги учун сайловда қатнашишга қарор қилди. У сайлов штаби раҳбари Кэмерондан ёрдам олиб, ғалаба қилди ҳамда икки марта мэрлик лавозимига сайланди.

    Жонсоннинг Россияга муносабати

    2016 йил июль ойида Тереза Мэй Борис Жонсонни Британия ташқи ишлар вазири этиб тайинлади. Кўпчилик у бу вазифани бажара олишига шубҳа билан қаради. Бу пайтга келиб Жонсон жанжалга етакловчи нутқлари билан машҳур бўлиб улгурган ва кўпларни, жумладан, Европа ва Россия раҳбарларини ҳақорат қилишга улгурган эди.

    Жонсон Европа Иттифоқи ва унинг раҳбарларига бир неча бор танқид ёғдирар экан, Sunday Telegraph нашрига берган интервьюларидан бирида «Европа Иттифоқи улкан давлат тузмоқчи. Наполеон, Гитлер ва бошқалар ҳам шундай қилишга уриниб кўрди, аммо оқибати ёмонлик билан тугади», деб айтган эди. Қолаверса, Европа Иттифоқи танқиди билан Брюсселда журналистлик фаолияти билан машғул бўлган даврлардан бери ном чиқарган эди.

    Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётларини ҳам Жонсон қаттиқ танқид қилди. 2016 йил Ҳалаб яқинида БМТнинг инсонпарварлик карвонига ҳужум ҳақида гапирар экан, шундай деган эди: «Барча гувоҳликлар бу ваҳшийлик учун масъулият Россия зиммасига тушишини кўрсатмоқда». Кейинчалик Британия парламентида чиқиш қилар экан, «БМТ инсонпарварлик карвони ва Суриядаги аҳоли нишонларига ҳужум қилганларни халқаро трибуналда кўришни истар эдим», деб таъкидлаган эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Борис Жонсон Россияга нисбатан иқтисодий жазо чораларини кучайтириш тарафдоридир. «Ҳа, айнан Буюк Британия Қримдаги, Украина шарқидаги, шунингдек, Ҳалабдаги ҳаво ҳужумлари муносабати билан Россияга қарши санкцияларни қатъий кучайтиришни талаб қилади. Буларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб, биз Россия билан муносабатларимизни яхшилай олмаймиз ёки одатдагидай иш кўришга қайта олмаймиз. Буюк Британия Россия билан кескин муносабатда бўлишга тайёр, аммо бу дегани музокаралар олиб бориш ақлсизлик бўлади дегани эмас», – деб такидлаган эди Борис Жонсон 2016 йилда.

    Борис Жонсон руспарастми?

    Юқоридаги фикрларга қарамай, Борис Жонсон бир неча баёнотларида Россия билан музокара олиб боришни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган ва ўзини ҳаттоки руспараст деб ҳам атаган эди. «Агар Россия ташқи сиёсатини ҳозирги йўлда давом эттирса, аниқки, бу буюк миллат ҳайдалган миллатга айланиши мумкин. Мен руспарастман. 16 ёшимда Россияда бўлганман. Аммо Россия Суриядаги ваҳшийликларига чек қўйиши керак».

    Кейинроқ эса, «ТАСС» хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Москвадаги музокаралар натижасига бағишланган конференцияда Жонсон шундай деган эди: «Айтишга изн беринг, мен руспарастман. Эътиқодан руспараст. Москвада аждодларим бор. Мен Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазири сифатида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга эришмоқчиман».

    Солсберидаги Скрипаллар заҳарланиши воқеасидан сўнг Борис Жонсон биринчи бўлиб Владимир Путинни айблади.

    Фото: Deutsche Welle

    Фото: Deutsche Welle

    Deutsche Welle радиосига берган интервьюсида Жонсон «Ўйлайманки, бўлиб ўтган ишда Россия ҳам, россияликлар ҳам айбдор эмаслигини кўрсатиш кераклиги муҳим. Биз ва Россия ўртасида ихтилоф йўқ. Биласизларки, мен Россияни севаман, аждодларим шу мамлакатдан. Масала бунда ҳам эмас, аслида Кремль ва Россия айни пайтда тушиб қолган ҳолатдадир».

    «Сиз, шунингдек, Сергей Скрипаль ҳужум нишони бўлганини ҳам назардан қочирмаслигингиз керак. Владимир Путиннинг ўзи ҳам Скрипалга ўхшаган хоинларни заҳарлаш кераклигини айтган эди».

    Интервью давомида Борис Жонсон Скрипаллар воқеаси уни бениҳоя қайғуга солганини таъкидлаган эди:

    «Икки йил аввал Буюк Британия ташқи ишлар вазири бўлганимда Россияга ёрдам қўлини узатмоқчи бўлдим, ваҳоланки айримлар бундай иш тутиш Россияга нисбатан батамом бесамарлигини айтиб фикримдан қайтармоқчи бўлганди. Аммо мен чин дилдан уриниб кўриш керак деб ҳисоблардим, сабаби Россия ажойиб мамлакат. Ҳозирда ўртамиздаги бундай муносабатларнинг гувоҳи бўлиш мен учун оғриқлидир».

    Айни вақтда Буюк Британиянинг бош вазири сифатида Борис Жонсон олдида турган муҳим вазифалардан бири Россия Британия муносабатларини одатий ўзанга солишдир. Янги бош вазир бу масалани қандай ҳал қилади? Brexit масаласидаги ёндашув усули биланми? Ёки авваллари бўлгани каби ғайриодатий йўл биланми?

    Дарвоқе, 2005 йилда Жонсон Ўзбекистонга таътил сафари билан келган ва унга ўзбек палови ниҳоятда ёққанини таъкидлаган эди. У Ўзбекистон ҳақиқий мустақил бўлишига хайрихоҳ эканини ҳам алоҳида қайд этган эди.

    27.07.2019, 17:56   Изоҳ (0)   89217
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acer дунёга ўзининг янги маҳсулотларини намойиш этди: SI имкониятлар чегарасини кенгайтирмоқди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати кубоги Ўзбекистоннинг 14 шаҳрига ташриф буюрди 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Acıbadem’да саратонни даволашда жамоавий ёндашув


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Turkiston Avenue ТЖМнинг янги блокида сотувлар бошланди: биринчи 50 нафар харидорга хонадонлар таъмирга тайёр қилиб топширилади 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Тиланглар тилакларингни, президент бу гапни бошқа айтмайди!”: Ислом Каримов билан боғлиқ қизиқ воқеалар

    02.09.2024, 15:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.