• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккабоғлик тадбиркор томонидан ёқиб юборилган ҳоким ўринбосари 30 га яқин дўконни бузиб, компенсация тўламагани айтилмоқда

    Интернет сайтларию, ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланиб улгурган, яккабоғлик тадбиркор ва ҳоким ўринбосари ўртасидаги воқеа сабаб тадбиркор Баҳриддин Исомовдан ташқари унинг кичик ўғли Муҳаммадрўзи Даминов, қариндоши Сирожиддин Ҳайдаровлар ҳам ҳибсга олинган. Шунингдек, тадбиркорнинг катта ўғли ҳам воқеа содир бўлган жойда бўлмаса-да, 11 соат ИИБ ходимлари «меҳмони бўлган». Бунданам қизиғи, ҳудудда дўкони бузилган тадбиркорлар сони 30 га яқин бўлса-да, ақалли бирортасига ҳам компенсация тўлаб берилмаган.

    Тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг икки қаватли савдо дўкони.

    Тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг икки қаватли савдо дўкони.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, дўконни бузиш таҳдиди тадбиркор ва ҳоким ўринбосари ўртасидаги келишмовчиликдан 15—20 кун илагари ҳам бўлган. Бу ҳақда «Дарё» мухбирига тадбиркорнинг ўғли Шарофиддин Даминов айтиб берди.

    Баҳриддин Исомовнинг дўкони олдидаги бузилган дўконлар.

    Баҳриддин Исомовнинг дўкони олдидаги бузилган дўконлар.
    Фото: «Дарё»

    Баҳриддин Исомовнинг дўкони олдидаги бузилган дўконлар.

    Баҳриддин Исомовнинг дўкони олдидаги бузилган дўконлар.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳоким ўринбосари бундан 15—20 кун илгари ҳам дўконимизни бузамиз деб келганди, — дейди Шарофиддин Даминов. – Аммо «қайси асос билан бузасиз», деб савол берганимизда, асосни кўрсатолмади. Шунинг учун қайтиб кетганди. 20 июль кечки соат 16:00 да яна келган. Бу сафар ҳам ҳеч қандай асос келтирмаган. Энг ёмони бульдозерни ўзи ҳайдаб, дўконимизни бузишга уринган. Шунинг учун дадам ва яқинлар қаршилигига учраган.

    Шарофиддин Даминов.

    Шарофиддин Даминов.
    Фото: «Дарё»

    Шарофиддин Даминовнинг айтишича, у воқеа жойига 17:00 да келган.

    — Мен бу ерга келганимда ҳамма воқеа тугаб бўлган экан, — дейди Шарофиддин Даминов. — Шунда прокуратура формасидаги ходимдан нима бўляпти деб сўраганимда, «Сен кимсан», деди. Тадбиркорнинг ўғли бўламан деганимда ёнимдаги ИИБ ходимига қараб «буниям обориб қама», деди. Шунда телефонимни ёқиб, «менинг айбим нима», дея прокуратура ходимига савол бериб, съёмка қила бошладим. Шербек исмли ИИБ ходими эса қўлимни қайириб, телефонимни тортиб олди. Ўзимни эса, ИИБга олиб кетишди. Телефонимни «блоклаш»га улгурдим, холос. Телефонимни ҳалигача қайтариб беришмади.

    Фото: «Дарё»

    Шарофиддин Даминовнинг маълумот беришича, ҳокимият савдо дўконини бузиш учун 22 июль куни ёзма тарзда огоҳлантириш берган бўлса-да, огоҳлантириш хатида 20 июль санаси кўрсатилган. Шунингдек, дўкон учун тўланиши лозим бўлган компенсация ҳам тўлаб берилмаган. Ҳудудда 30 га яқин дўкондорнинг дўкони бузиб ташланган бўлса-да, ҳали-ҳамон компенсациядан дарак йўқ.

    Шарофиддин Даминов 20 июль кунги воқеадан сўнг, отаси билан бирга ҳибсга олинган укаси 50 соат давомида ИИБда ушлаб турилганини бу фурсатда укаси ИИБ ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганини тахмин қилмоқда. Даминов гапининг исботи сифатида «Дарё» мухбирига укасининг тан жароҳатлари акс этган суратини ҳам тақдим этди.

    Муҳаммадрўзи Даминовнинг жароҳатлари.

    Муҳаммадрўзи Даминовнинг жароҳатлари.
    Фото: «Дарё»

    Муҳаммадрўзи Даминовнинг жароҳатлари.

    Муҳаммадрўзи Даминовнинг жароҳатлари.
    Фото: «Дарё»

    Шарофиддин Даминовнинг қўшимча қилишича, укаси Муҳаммадрўзи Даминов 22 июль кечки пайт қўйиб юборилган бўлса-да, 23 июль куни яна такрорий тарзда тоғаси Сирожиддин Ҳайдаров билан бирга ИИБга олиб кетилган.

    Воқеага гувоҳ бўлган Аброр Жўраевнинг айтишича, Муҳаммадрўзи Даминов ҳақиқатдан ҳам ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган.

    Аброр Жўраев.

    Аброр Жўраев.
    Фото: «Дарё»

    Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи Шерзод Шокиров 23 июль куни 2 нафар фуқаро ҳуқуқбузарлиги учун 19-сонли ИИБ бўлинмасига олиб кетилганини тасдиқлади. Аммо уларнинг кимлигидан бехабарлигини айтди.

    — Бугун (23 июль назарда тутилмоқда — Таҳририят) 2 нафар фуқаро дўконни бузиш ишларини олиб бораётган ишчиларни ҳақорат қилиб, уларга сўкингани учун ИИБга олиб кетилди, — дейди туман ИИБ бошлиғи Шерзод Шокиров. – Аммо уларнинг кимлигини билмайман.

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати орқали ҳуқуқбузарларнинг кимлигини аниқлаштирганимизда, улар Муҳаммадрўзи Даминов ва Сирожиддин Ҳайдаровлар эканлиги ойдинлашди.Шарофиддин Даминов ҳоким ўринбосари уларнинг дўконини бузишга келганда, тадбиркорларга тегишли тикув цехи, сомсахона ва новвойхонани бузиб ташлаганини айтмоқда.

    Журналистик суриштирувларимиз давомида тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли савдо дўкони туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан бўшатилаётганига гувоҳ бўлдик.

    Дўконни бўшатаётган туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.

    Дўконни бўшатаётган туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган ҳоким ўринбосари Мансур Тўймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли дўконни бузиш ниятлари бўлмаганини, аслида унинг дўкони ёнидаги хом ғиштдан қурилган тадбиркор Шокир Бердиевга қарашли савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини бузиш учун борганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Баҳриддин аканинг дўконини бузмоқчи эмасдик, бу ҳақда ўзлари билан ҳам гаплашгандик, — дейди Мансур Тўймаев. – Аслида у кишининг дўкони ёнидаги 50 йилларда хом ғиштдан қурилган бир қаватли дўконларни бузмоқчи эдик. Ўша куни съёмка қилинган видеога яхшилаб эътибор берилса, бульдозер орқали эски, талабга жавоб бермайдиган дўконни бузаётганимизни кўриш мумкин. Баҳриддин аканинг дўконига умуман тегилмаган.

    Ҳоким ўринбосари Мансур Тўймаев суҳбат давомида Баҳриддин Исомовнинг дўкони хусусида бундан аввалроқ вилоятдан тадбиркорнинг танишларидан Абдурасул Сафаров исмли киши телефон қилганини, шу боисдан ҳам имкон қадар ўша икки қаватли дўконни бузмасликка ҳаракат қилганини таъкидламоқда.

    Фото: «Дарё»

    Мансур Тўймаевнинг маълумот беришича, воқеа содир бўлган Эски Яккабоғ ҳудуди 2018 йил «Обод марказ» дастурига тушган бўлиб, ўтган вақт давомида ҳудуддаги 30 га яқин дўкон бузиб ташланган. Аммо уларнинг ҳеч бирига компенсация тўлаб берилмаган.

    Фото: «Дарё»

    — Дўкон эгаларига компенсация тўлаб берилмаганининг сабаби улар ўз вақтида дўконини нархлатмагани, — дейди Мансур Тўймаев. – Бир неча маротаба айтдик, дўконлар бузилишга тушади. Дўконизни баҳолатинг деб. Компенсация тўлаб бериш учун маблағ муаммо эмас. Пул бор. 30 га яқин дўкондорга ҳам кўрсатилган миқдордаги компенсация пулларини, албатта тўлаб берамиз.

    Яккабоғ тумани ҳокимлиги.

    Яккабоғ тумани ҳокимлиги.
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Бозор Азизовнинг маълум қилишича, Эски Яккабоғ ҳудудида айни кунда 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда яшовчи кексалар нафақадаги педагог Носир Турдиев бошчилигида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев билан суҳбат давомида ҳудудни ободонлаштириш ҳақида сўрашган. Шу боисдан ҳам ҳудуд «Обод марказ» дастурига тушган. Дастурга кўра, 10 километр масофадан ҳудудга ичимлик суви тортиб келинади. Бузилаётган дўконлар ҳисобига йўл кенгайтирилиб, кўча ободонлаштирилади. Тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг бузилажак дўкони ўрнида автотураргоҳ қурилади.

    Яккабоғ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Бозор Азизов.

    Яккабоғ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Бозор Азизов.
    Фото: «Дарё»

    Мансур Тўймаев «Дарё» мухбирининг «Нега ўзингиз бульдозерга ўтириб, бинони бузишга уриндингиз, бунга қай даражада ҳуқуқингиз бор», дея берган саволига: «Тадбиркор Шокир Бердиев икки маротаба трактор ҳайдовчисини қўрқитиб ҳайдаб юборди, «уйингни ёқиб юбораман», деб дўқ қилгач, бульдозер ҳайдовчилари қочиб кетди. Техникани бошқарувчи киши қолмагач, ўзим рулга ўтирдим», дея жавоб берди.

    Мансур Тўймаев суҳбат давомида тадбиркор Баҳриддин Исомовни атайлаб одам тўплаганликда айблади.

    — Бульдозерга чиқиб, бинони бузишга ҳаракат қилаётганимда, бехосдан зина тепасида турган Баҳриддин Исомовнинг дўконига тегиб кетди, — дейди Мансур Тўймаев. — Аммо ўша пайт Баҳриддин акадан узр сўрадим. Шунга қарамасдан Баҳриддин ака йиғиб қўйган одамларига ишора қилди. Шунда ўша ерда турган аёллар ИИБ ходимларига ташланиб қолди. Мен эса одамлар йиғилгани боис, оғир техникани четга олиб тўхтатдим. Ва вазиятни кузата бошладим. Шунда ИИБ ходимлари аёллар билан овора бўлиб қолгач, тадбиркор Баҳриддин ака трактор томонга югуриб келиб, қўлидаги идишда турган бензинни менга сепди. Трактордан тушиб, тезда қочсам бўларди. Аммо тракторни хавфсизлантиришим керак эди. Тормоз системага қўйиб, моторни ўчиришга ҳаракат қилдим. Шу пайт эса ёна бошладим.

    Ҳоким ўринбосари юзи ва ҳар иккала қўли куйгани боис биз билан кўришишни истамади.

    Яккабог тумани тиббиёт бирлашмаси.

    Яккабог тумани тиббиёт бирлашмаси.
    Фото: «Дарё»

    Туман тиббиёт бирлашма масъулларининг аниқлик киритишича, бемор Мансур Тўймаев 20 июль куни соат 18:00 да шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига юз-бўйин, иккала елка-билак ва кафтлари алангадан куйиши I-ИИ-III а, даража 10—11 фоиз бўлган ҳолатда олиб келинган. Юқори нафас йўлларининг куйиши I а даража ташхиси билан ётқизилган. Шифокорларнинг айтишича, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг шароити, яни кондиционер йўқлиги беморнинг куйган жойлари ачишишига олиб келади дея, реабилитация бўлимининг 6-палатасидан жой берилган. Ҳозирда аҳволи яхши.

    Фото: «Дарё»

    Аммо Бош прокуратура матбуот хизмати хабарномасида Мансур Тўймаевдаги куйиш ҳолати 35—40 фоиз эканлиги айтилган ва тадбиркор Баҳриддин Исомовга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани очиқланган.

    Маълум бўлишича, ҳолат туман прокуратураси томонидан назоратга олинган. Тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг эса айни кундаги аҳволи, қаерга олиб кетилгани ва қай тартибда ушлаб турилгани хусусида ҳеч қандай маълумот йўқ.

    Тадбиркорнинг тўнғич ўғли Шарофиддин Даминов ўзларига тегишли дўкон ёнига оила-аъзоларидан ҳеч ким қўйилмаётгани ҳақида шикоят қилар экан, дўкондаги 2 та: бири 12 миллионлик, бири эса 23 миллионлик музлатгичлар, 3 та кондиционер кўчага олиб чиқиб ташланганини, дўкон пастидаги омборхонада эса 100 миллион сўмлик ёғ ва кир совунлари қолиб кетганини айтмоқда.

    Тадбиркорнинг дўконидан олиб чиқиб ташланган музлатгичлар.

    Тадбиркорнинг дўконидан олиб чиқиб ташланган музлатгичлар.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг дўконидан олиб чиқиб ташланган музлатгичлар.

    Тадбиркорнинг дўконидан олиб чиқиб ташланган музлатгичлар.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.

    Тадбиркор дўконининг омборхонаси.
    Фото: «Дарё»

    Давлат раҳбарининг шахсан ўзи «Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман – асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт», — деб турганда бир ҳудудга ичимлик суви келтирувчи сув қувурига халал бермаган савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасининг фақатгина автотураргоҳ қурилиши учун бузиб ташланиши адолатли қарор бўлармикин?

    24.07.2019, 10:32   Изоҳ (0)   71595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Digital Generation Uzbekistan лойиҳасининг 25 та иштирокчиси Беларусь давлатига «IT тур»га йўлланма олди

    24.07.2019, 10:18

    Ўзбекистоннинг «ёнғоқ» потенциали: уни қандай рўёбга чиқарса бўлади?

    24.07.2019, 10:07

    Тошкентда бузилган «Ezidyor» тўйхонаси эгаси ваъда қилинган ресторанни олишга уринмоқда

    24.07.2019, 09:49

    Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    24.07.2019, 09:45

    Тошкент вилоятида тўрт мингга яқин ҳайдовчи жарималарни тўлаш муддатини ўтказиб юборгани маълум бўлди

    24.07.2019, 09:34

    Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50, микрокредитнинг эса 300 млн сўмгача оширилди

    24.07.2019, 08:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.