«Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Казакстан темир жўли»га қарашли «Пассажирские перевозки» АЖ раҳбарияти томонидан ўтказилган музокарада чипта баҳосини пасайтириш масаласи кўрилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Натижада 2019 йил 1 августдан «Казакстан темир жўли» томонидан юқори тезликда ҳаракатланувчи «Тулпар-Тальго» поездининг белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинган.
Унга кўра, поезд жўнашидан беш сутка олдин чипта харид қилинса SV ҳамда купе вагонларига 25 фоиз, ўтирадиган ўриндиқли вагонларга 15 фоиз, қўшимча йиғимларга 53 фоиз чегирма берилади.
Таъкидланишича, чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)