• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 1700 та майитсиз қабр борлиги аниқланди (фото)

    Бухородаги Ҳазрати Имом қабристонида 18 мингга яқин қабр бўлиб, 1700 таси майитсиз эканлиги, яъни ўлимидан олдин «эгаллаб» олингани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бафо Нарзуллаев маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жорий йил 22 июль куни Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган. Сессияни кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқарган. Бунда 2019 йилнинг иккинчи чорагида олиб борилган ишлар қаторида ечимини кутаётган масалалар хусусида ҳам сўз борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумки, Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Бухоро 2020 йилдаги ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Бухорода кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу жараёнда Ҳазрати Имом мақбараси номини олган қадамжо — Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристонидаги оғриқли ҳолат вилоят раҳбари эътиборини тортган ва бу масалани Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида кўтарган.

    «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова ушбу масала юзасидан қабристонда бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристони эски шаҳарнинг қадимий деворларидан шимоли-ғарбда, мозор эса янги қурилган мақбаранинг шимоли-шарқида жойлашган.

    Қабристонда ўтганлар хотирасига қабр тоши қўйиш дабдабага айланиб улгурганини англаш мушкул бўлмади. Тупроқ остидаги майит устига оғир тошлар қўйилгани етмагандек, гўр усти айвонлар билан ўралган. Ҳайкаллар қилинган, бюстлар ўрнатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кимўзарга қабрни чиройли қилишга ўчлик қабристонни ҳашаматли мармартош шаҳарга айлантирган. Қабристонда 1700 га яқин майитсиз қабр 2 қаватли қилиб қуриб, «безатиб» қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 17 гектардан ортиқ  майдонни эгаллаган Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристони қабрлари хатловдан ўтказилди. 18 мингга яқин қабр борлиги, шундан 8-10 фоизи, аниқроғи, 1700 та қабр эса майитсиз эканлиги аниқланди. Тўғри, кейинги йилларда қабристон манзилида сизот сувлари баландлашмоқда. Бу ўз-ўзидан лаҳад қазишда қийинчилик туғдиради. Шу сабабли одамлар яқинлари кўмилган қабрлар ёнидан «эгасиз» сағаналар тайёрлаб қўя бошлаган. Қабр ери бепул берилган. Вафот этгандан кейингина гўрков учун хизмат ҳақи тўланади. Ўзбекча лаҳад қазиш учун 160 минг, ўрисча лаҳад учун 120 минг сўм ва болалар учун лаҳадга 20 минг сўм атрофида тўлов ундирилади,— дейди Бафо Нарзуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Исмини ошкор қилишни истамаган вакиллардан бирининг айтишича, бу майитсиз қабрлар вилоятнинг қатор собиқ маҳаллий раҳбарлари томонидан ҳали вафот этмаган қариндош-уруғлари учун олдиндан «эгаллаб» олинган.

    — Майитсиз қабрларнинг эгасини аниқлаш бўйича Бухоро шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейди жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Зокир Ҳидоятов.

    «Дарё» мухбири тирик инсоннинг ўлимдан олдин қабрга эгалик қилиши ёки қабрни олдиндан сотиш амали нечоғли тўғри-нотўғрилиги ҳақида вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Дастлаб қабристонга номлари қўйилган зот ҳақида икки оғиз. Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий халқ тилида Ҳожатбарор номи билан ҳам машҳур бўлган. Бухоро фақиҳларининг, Имом ал-Бухорийнинг устозлари ҳам. Ислом динимизда, урф-одатимиз, миллийлигимизда қабрни сотиш бирор жойда келтирилмаган. Қабр сотилишига ақл бовар қилмаган, ҳатто. Шариатимизда осмондан ёғиладиган қор ёки ёмғир туфайли агар қабр устига биттагина майса униб, бир кун кўкариб турса ҳам, Оллоҳ таоло шу кўкарган майса туфайли ўша майитнинг гуноҳидан кечган экан. Лекин бугунги кунда кенг ва катта жойлар ҳали қавмларининг ўлимидан олдин «эгаллаб» олингани етмагандек, мавжуд қабрлар устига айвон қилингани жуда оғриқли ҳолат. Бунга фақат исрофгарчилик ва ҳатто, ўлимдан кейин ҳам ҳашаматга берилишнинг ёмон иллати сифатида қараш мумкин.

    Қабрлар устига қора мармар ва гранитларнинг қўйилиши билаъкс майитлар устига юк азобини ағдариш билан баробар. Атрофимизда ёрдамга муҳтож, уйининг томини ёпмаган, ҳовли-жойи таъмирталаб қанчадан қанча камомадли кимсалар бор. Қўлдан келгунча тирикларга ёрдам қилиш майит устига оғир тош ағдариб қўйишдан минг карра хайрлидир. Қабр кимлар учун олиб қўйилади? Ўлим тўшагида ётган кекса одам, ўлими яқин бўлган оғир бемор учун фақатгина битта жойни олиши мумкин. Икки-уч ёки ундан ортиқ эмас. Бу ўлимдан кейин ҳам ўзини ўзгалардан устун қўйиш ва манманликнинг ифодаси, холос,— деди бош имом-хатиб.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни кунда Ҳожа Имом Хафси Кабир Бухорий қабристонида кенг миқёсда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. 1000 нафардан ошиқ меҳнат кучи жалб этилган. Қабрлар атрофига 1,5х2 метрдан зиёд қилиб ўрнатилган темир панжаралар 60 сантиметрдан ортиқ бўлмаган шаклга келтирилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чиқиндилардан, бегона ўтлардан тозаланган, 20 машинага яқин чиқинди чиқарилган. Йўлакларга оқтошлар ётқизилиб, ўтганлар хотирасига тиловат ўқиш учун ўриндиқ ва соябонлар ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, эски деворлар қайта тикланиб, қабристон атрофидаги йўлларга асфалт ётқизилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, Ҳазрати Имом қабристони 1000 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланиб келинади.

    23.07.2019, 09:53   Изоҳ (0)   106946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    23.07.2019, 08:10

    Ботир Хўжаев: Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 12—14 фоизи кам таъминланган

    22.07.2019, 23:19

    Наманганда йиллик қуввати 1,5 млн тонна бўлган цемент заводи қурилиши бошланди (фото)

    22.07.2019, 23:10

    Иқтисодиёт ва саноат вазири: Ўзбекистонда хуфёна иқтисодиёт 45—46 фоизни ташкил этмоқда

    22.07.2019, 21:35

    Тошкентнинг икки боғчасида доимий ишлайдиган экспериментал майдончалар ташкил этилади

    22.07.2019, 20:56

    Муфтий Усмонхон Алимов Тошкентдаги янгидан барпо этилган «Коҳ ота бузрук» жоме масжидида жума намозини адо этди

    22.07.2019, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    Спорт | 10 июл, 09:45

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.