Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори, япониялик дипломат Юкия Амано 73 ёшида вафот этди, деб хабар берди Meduza.
У ХАЭАни 2009 йилнинг декабридан буён бошқариб келаётган эди. Агентлик Аманога мотам белгиси сифатида ўз байроғини туширишини маълум қилган. Унинг ўлими сабаби ошкор этилмаган.
ХАЭА атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва ядро қуролини тарқатмаслик мақсадида 1957 йилда асос солинган. Агентлик штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган.
Изоҳ (0)