Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram-каналида маълум қилишича, лойиҳада 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилиниши белгиланган.
Агар ушбу фармон лойиҳаси расман имзоланадиган бўлса, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб машина ҳайдаш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди. Муҳокама 4 августга қадар давом этади.
Изоҳ (0)