• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаққимизни кимдан сўрайлик?» Самарқанднинг қишлоқ ҳудудларида электр таъминоти узиб қўйилмоқда, бундан деҳқонлар зарар кўрмоқда

    «Дарё»даги маълумотларга қараганда, Самарқанд вилоятининг баъзи туманларида охирги кунларда мунтазам равишда электр таъминоти узиб қўйилмоқда. Суткасига соатлаб чироқ бўлмаслиги оддий фуқаролардан ташқари, бизнесга, деҳқончиликка зарар келтирмоқда. Шунингдек, республиканинг бошқа минтақаларида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида электр узилишлари мунтазам тус олмоқда. «Дарё» бошқа вилоятлардаги вазиятни ўрганишда давом этмоқда.

    Бевосита мана шундай узилишлардан жабр чекаётган туманда истиқомат қилувчи блогер Ғайрат Йўлдошнинг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбариятига мурожаати таҳририятга келиб тушди. Уни қуйида эълон қиламиз.

    «Дарё» очиқ минбар сифатида барчага фикр айтиш майдончаси бўлишга тайёр. Қуйида келтирилган фикрларга ўқувчилардан ҳам, аҳолини электр энергияси билан таъминловчи ташкилотлардан ҳам муносабат кутиб қоламиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоевга очиқ хат

    Ҳурматли раис, ҳар ҳолда адашмасам мансабингиз шундай, сиз кундалик ҳаётингизда эрталаб нонушта, тушда тушлик, кечки пайт кечки овқат тановул қиляпсизми? Албатта қиляпсиз.

    Қачон бўлса ҳам овқатланаётганингизда тахмин қилиб биламан, Ўзбекистондаги миллионлаб инсонларнинг дастурхонидан фарқли равишда, сизнинг дастурхонингиз турли ноз-неъматларга, мева ва сабзавотларнинг сархил ва энг сараланганлари билан тўла бўлади. Ана ўшандай ҳолатда сиз дастурхонингиздаги ноз-неъматларни, мева ва сабзавотларни тановул қилаётганингизда ҳеч «шу ноз-неъматлар, мева ва сабзавотлар етиштирилгунча кимларнинг меҳнати сингган, қўли қадоқ бўлган, бели майишган», деб ўйлаб кўрганмисиз? Ўша мева ва сабзавотлар қандай шароитда, қандай тупроқда етиштирилганини, қандай суғорилиши ҳақида-чи, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Катта эҳтимол билан айтаман, сиз буларни ўйлаб кўрмайсиз. Олдингизга қўйилган ноз-неъматларни мақтаб ейишни биласиз холос. Аммо улар учун ким ишлаяпти, қандай шароитда ишлаяпти, қандай суғоряпти, қандай заҳмат чекяпти, булар сизга қизиқ эмас. Ҳозирги ҳолатингиз «бели оғримаганнинг нон ейиши»га ўхшайди.

    Деҳқон бобо, сиз истеъмол қилаётган ноз-неъматлар, мева ва сабзавотларнинг уруғини эрта баҳорда ерга қадар экан, унинг асосий ташвиши ва ўй-хаёли баҳорги ёғингарчиликнинг етарли бўлиши, ёзда ҳаммага сув керак бўлганда ўзига ҳам сувнинг навбати етиб, экинларини вақтида суғоришни ўйлайди. Чунки деҳқончиликда асосий масала суғориш ҳисобланади. Экин вақтида суғорилса, қолган ишлар сал чала қолса ҳам ҳосил олиш мумкин. Экинга ишлов бериш, кимёвий ва маҳаллий ўғитларни вақтида солиш ишлари минг зўр бажарилмасин, экин вақтида суғорилмаса, ҳаммаси бекор. Шундай экан, экин учун биринчи даражали муҳим нарса бу вақтида суғоришдир.

    Балки биларсиз, балки билмассиз, Ўзбекистонимиздаги маълум ҳудудларда маълум ерлар насослар ёрдамида суғорилади. Ана шундай ҳудудларда яшаётган, деҳқончилик қилаётган одамларнинг ёзда ўз экинларини, мевазор боғларини, узумзорларини қандай азоб билан суғоришларини сиз билмассиз, аммо мен яхши биламан. Чунки ана шундай ҳудудлардан бирида туғилдим ва бугун ҳам яшаяпман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мен туғилиб ўсган Ургут тумани ана шундай ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу туманнинг тоғолди ҳудудлари, қир-адирларидаги узумзор боғлар Зарафшон дарёсидан сув оладиган Дарғом каналидан асосан насослар ёрдамида суғорилади. Бизнинг қишлоқ аҳолиси кетма-кет тўртта насосда сув чиқариб келиб боғларини суғорса, ёнимиздаги Ғўс қишлоғи кетма-кет олтита насос ёрдамида сув чиқариб бориб, узумзор боғларини суғоради. Юқорида ҳам ёздим, саратон иссиғида деҳқон учун ҳар қандай экинни ёки мева-сабзавотни етиштиришда суғориш муҳим иш. Бир марта ўз вақтида қуйилмаган сув бутун ҳосилнинг нобуд бўлишига ва Худодан ҳосилига барака сўраб ўтирган деҳқоннинг уйи куйиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Узумзорлар ҳам шунақа. Айни ҳозир, июль ойининг охиригача ёзнинг ғўроб сувини ичмаган узумзор боғларнинг ҳосили қовжираб қуриб қолади ва деҳқон ҳеч нарсасиз қолади.

    Шу учун ҳозир туманимизда айни узумзор боғларни суғориш авжида. Аммо ҳали насос куйган, ҳали яна нимадир бўлган, шунча муаммо етмагандай, мана бир неча кундан бери туманимизда суткада 2–3 марта 4–5 соатлаб чироқ Самарқанддан, вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ўчирилиб қўйилмоқда (бу ҳақда гапирган Ургут туман ЭТК ходимининг аудиоёзуви бор). Кеча шу масалада Самарқанд вилоят ҳудудий ЭТК га қўнғироқ қилсам, мутасаддиларидан бири вилоят бўйлаб туманларда чироқ ўчириш Тошкентдан, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош офисидан буюрилаётганини ва улар буйруқни бажараётганларини айтди (бу ҳақда ҳам аудиоёзув бор).

    Унинг гапидан кейин тахмин қилдимки, бутун Ўзбекистон бўйлаб чироқ ўчириш буйруғи сиз раислик қилаётган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан берилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Юқорида асосан ўзим яшаётган Ургут туманидаги шўринг қурғур деҳқонларининг аҳволини ёздим, лекин насос билан сув чиқариб деҳқончилик қиладиган деҳқонлар мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида бор. Қолаверса, чироқ ўчишидан ҳамма зарар қиляпти, азоб тортяпти. Кеча соат 17:00 ларда ўчиришганидан кейин соат нечада ёқишган билмайман. Ярим кечаси, соат 01:00 ларда ҳали ёнмаган эди. Эрталаб маҳалламдаги дўконга кирсам, «ака, буни қаранг», деб қолишди. Қарасам, музқаймоқ эриб, оқиб, чироқ ёнгандан кейин яхлит бир муз бўлак ҳолига келган. Музлаткичдаги гўшт маҳсулотлари ҳидланиб қолган. Бунинг зарарини ким тўлайди?

    Нима қилайлик, жаноб? Дардимизни кимга айтайлик? Ҳаққимизни кимдан сўрайлик?

    Жаноб раис, мен ҳозир сизга «мамлакатдаги ислоҳотлар самараси» ҳақида ваъз ўқимайман. Шунчаки талаб қиламан: одамлар чироқ учун пул тўлаяптими, сизнинг ҳам, қўлингиз остидаги ходимларингизнинг ҳам аҳолининг ҳам, фермернинг ҳам, тадбиркорнинг ҳам чироғини бир дақиқага бўлсин ўчиришга мутлақо ҳақларинг йўқ. Чироқ пулини бермай юрганлар борми, уларга чора кўринг. Симёғочлар, нимстанциялар эскиргани туфайли йўқотиш кўп бўляптими, унда уларни янгиланг, зеро 26 йилдан бери оддий аҳоли эмас, энергетика тизими эскирган симёғочлар ва нимстанцияларни алмаштирмай келган. Нима қилсангиз қилинг, аммо аҳолининг чироғини ўчирманг. Деҳқон ва фермерларнинг уйини куйдирманг.

    Агар айб сизда бўлмаса, буйруқ бошқа инстанциялардан келаётган бўлса, ёки бунга жиддий техник ва молиявий сабаблар бўлса, жим турманг, тушунтириш ўтказинг, баёнот беринг, аҳолини олдиндан огоҳлантиринг. Ҳозиргидай индамай чироқни ўчиравериш оддий фуқаролар юзига оёқ босишдир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сизга сўнгги маслаҳатим, овқатланаётган пайтингизда нондан тортиб бошқа ноз-неъматлар, мева ва сабзавотларга қараб, шўринг қургур деҳқоннинг ўша нарсаларни етиштиришда, даласини суғоришда торган азоб ва заҳматларини кўз олдингизга келтиринг ва ўша ноз-неъматлар ўзича ўшандай сархил бўлиб пишиб етилмаслигини, унинг етишишида деҳқоннинг, кундузи-ку майли, тунлари уйқудан қолиб минг машаққат ва заҳмат билан қилган хизматлари катталигини ҳам ўйланг. Агар шунча гапдан кейин ҳам жойларда чироқни ўчиртиришни виждонингиз қабул қилса ўша ноз-неъматлар, мева ва сабзавотларни ҳеч нарса бўлмагандай хотиржам тановул қилаверинг. Халқ эса буёқда ноилож қолиб, сувсизликдан қовжираб қолаётган экинига қараб «Илоҳим шунча меҳнатимни куйдирган сенларни уйинг куйсин» деб ўтираверади.

    Саломат бўлинг.

    П.С.: Бугун эрталаб соат 07:00 ларда ўчди. Соат 13:00 ларда ёнди. Соат 15:00 дан ўтиб ўчди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    21.07.2019, 12:12   Изоҳ (0)   41265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.