Бугун, 11 июль куни тахминан соат 16:00 да Тошкент метросининг «Пахтакор» бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» УK хабар бермоқда.
Станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари натижасида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилди. У метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлади.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
«Тошкент метрополитени» Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига қарши керакли чораларни кўришни сўраган.
Изоҳ (0)