Қорақалпоғистондаги Оралиқ конида табиий газнинг илк оқими олинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Янги кон Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган. Ундаги 1-қидирув қудуғи чуқурлиги 3910 метрга етади.
Синов ишларини натижаларига кўра, янги конда суткасига 700-800 минг кубометр миқдордаги табиий газ олинган.
[telegram_embed_post link="[telegram_embed_post "]
Изоҳ (0)