Шаржа шаҳри амирининг ўғли шайх Холид бин Султон Аль Қосими 39 ёшида вафот этди, деб хабар беради Tengrinews.
The Sun нашрининг ёзишича, Аль Қосими 1 июль куни Лондондаги уйининг ваннахонасидан ўлик ҳолда топилган. Қўли галстук билан боғланган Аль Қосимининг ёнида шпирцлар бўлган. Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум.
Содир бўлган воқеа сабаб Бирлашган Араб Амирликларида уч кунлик мотам эълон қилинган.
Холид Аль Қосими Шаржа амири шайх Сулон бин Муҳаммад Аль Қосимининг учинчи ўғли ҳисобланади. У Буюк Британияда яшаб, ўзининг Қасими кийим брендига асос солганди.
Изоҳ (0)