Россия президенти Владимир Путин Собиқ иттифоқ ва АҚШ ўртасидаги ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси Давлат думасига президент Владимир Путин томонидан киритилган эди.
Қонунга мувофиқ, давлат раҳбарига шартноманинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.
АҚШ ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан бир томонлама тартибда чиқиши ҳақида 2019 йил бошида эълон қилган эди. Бунга жавобан, Россия ҳам ўзининг ушбу шартномадаги иштирокини тўхтатди.
Изоҳ (0)