«Кулол ва Хурмача» фильмидаги Хурмача роли билан мухлисларга яхши таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов ҳақида ижтимоий тармоқларда «қаровсиз, ёрдамга муҳтож, жуда аянчли аҳволда» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳамда журналист ва телебошловчи Шоҳира Ҳамро Аброр Турсуновнинг хонадонида бўлиб, актёр билан суҳбатлашишди.
Суҳбат давомида актёр санъатда бирорта тобуткаш дўсти йўқлиги ҳақида гапириб берди.
Куч-қувватинг борида ёнингда бўлишади. Куч-қувватинг кетиб қолса ёнингдагилар ҳам тарқаб кетади. Инсон иложи борича тобуткаш оғайни топиши керак. Пулга, мансабингга оғайни бўлганлар оғайни эмас. Тобуткаш оғайнинг бўлса, у ўлса сен кўтарсан, сен ўлсанг у кўтаради. Менда шундай дўстим бор, аммо у санъатда эмас.Аброр Турсунов, актёр ва режиссёр
Изоҳ (0)