• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги қатор илмий-тадқиқот институтлари фаолиятига танқидий баҳо берилди

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳолатини ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар, айрим илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базаси, илмий салоҳияти билан боғлиқ муаммоларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар қилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Унда Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси, Астрономия, Микробиология, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси, Математика, Физика-техника, Санъатшунослик институтлари ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари узоқ йиллардан бери таъмирланмагани, лаборатория жиҳозлари маънан ва жисмонан эскиргани, реагент ва бутловчи қисмларнинг йўқлиги, муассасалар ходимларининг фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратилмагани қайд этилди.

    — Илмий-тадқиқот институтларининг фаолияти ижобий томонга ўзгаришида молиявий менежерлар фаолияти катта аҳамиятга эга, — деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. — Олимларимизнинг тадқиқотларини, илмий изланишларини тижоратлаштириш — бугунги кун талаби. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида олимларимизга, илм-фан соҳаси вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда илмий-тадқиқот муассасаларининг эски қолипда ишлашини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

    Дарҳақиқат, юқорида санаб ўтилган институтларда турли сабабларга илмий муассасанинг маъмурий-ташкилий ишларини олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйилган. Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўртасида катта тафовут юзага келиб, олимларнинг тадқиқотлари натижалари даромад манбаи бўлмай қолган.

    Мана шу камчиликларни тезкор бартараф этиш, муаммоларни атрофлича ҳал қилиш мақсадида ҳар бир институт раҳбари ўз муассасаси фаолиятини ўнглаш бўйича таклифлар тақдим этиши ҳамда мазкур муаммоларнинг юзага келиши бўйича тушунтириш беришига келишилди.

    Шунингдек, ҳар бир илмий муассасанинг веб-сайтини ташкил этиш учун маълум миқдорда алоҳида маблағ ажратилиши лозимлиги таъкидланди. Илмий муассасаларининг электрон ахборот тизимини ривожлантириш орқали аҳоли қатламлари орасида илм-фанни тарғиб қилиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш, халқаро грант ва танловларда иштирок этиш имкониятлари ошиши алоҳида таъкидланди.

    28.06.2019, 22:43   Изоҳ (0)   10922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди

    28.06.2019, 22:07

    Ўзбекистонда кутилаётган аномал жазирама, Андижон вилоят ҳокимининг ҳақоратлари, Renault компаниясининг Ўзбекистонга қизиқиши ва куннинг бошқа хабарлари

    28.06.2019, 21:25

    Жиззахда одамлар ўтирган аттракцион тепага кўтарилган пайтда синиб, ерга қулади (видео)

    28.06.2019, 20:43

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги уч қаватли кўприк қурилишини бориб кўрди (фото)

    28.06.2019, 20:33

    Фуқароларга пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

    28.06.2019, 19:15

    Биринчи оиласидан қонуний ажрашмай, шаръий никоҳ билан уйланаётган эркакларга қатъий чора кўриш таклиф қилинди

    28.06.2019, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.