Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ходимларнинг маоши ошади.
2019 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган илмий-тадқиқот муассасаларининг муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдори 25 фоизга ошади.
2019 йил 1 январдан эса юқорида кўрсатилган шахсларнинг ойлик маоши 20 фоизга ошган эди.
Изоҳ (0)