АҚШ жўғрофик номлар бўйича кенгаши Киев номини ёзиш қоидасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотига таяниб Sputnik ёзади.
Кўриб чиқиш учун тегишли мурожаатни элчи Валерий Чалий юборди.
Кенгаш бир овоздан халқаро базада Украина пойтахтини «Kiev»дан «Kyiv»га ўзгартиришга қарор қилди.
Умумий базага 17 июнь куни ўзгартириш киритилади.
Элчихона таъкидлашича, бу қарор Киевнинг бутун дунёда, шу жумладан, халқаро қатновларда ва чет эл аэропортларида ёзилган матнни ўзгартириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)