Маурицио Сарри «Челси»дан кетган тақдирда «Ювентус»да қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Cорриэре делла Сера хабар берди.
60 ёшли мутахассис туринликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олди. у клубда йилига 6-7 миллион евро маош олади.
«Аристократлар» Саррини қўйиб юборишга тайёр, аммо якуний қарорни клуб эгаси Роман Абрамович қабул қилади.
Маълум бўлишича, Турин клуби мураббий учун 5 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)