Россияга қарашли «Новапорт» компанияси Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«Новапорт» Uzbekistan Airways’га тегишли бўлган юқоридаги уч аэропортни модернизация қилиш ва ривожлантириш билан шуғулланади.
Қайд этилишича, ҳолдинг капиталда иштирок этиш учун даъвогар эмас: гап консессия ҳақида кетмоқда: «Консалтинг компаниялари шартларни ишлаб чиқиш учун жалб қилинади, иш тўрт ой давом этади». Ҳолдинг на инвестициялар ҳажмини, на ўзгаришлар кўламини ошкор қилмаган.
Самарқанд аэропорти биринчи навбатда реконструкция қилиниши керак: 2022 йилда шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини қабул қилади. Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш учун кўпроқ вақт ажратилди: тахминан беш йил.
Таъкидлаш жоизки, «Новапорт» компанияси Россиядаги 16 та аэропортни бошқаради.
Изоҳ (0)