Қирғизистон чегарачилари талабларига бўйсунишдан бош тортган эркакларга нисбатан қурол қўллашга мажбур бўлган, деб ёзади Sputnik.
Sputnik Қирғизистоннинг мамлакат Чегара хизмати маълумотларига таяниб ёзишича, ҳодиса Ўш вилояти, Аравон туманидаги Тоғузбулоқ аҳоли пунктида содир бўлган.
«Чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинасини аниқлаган. Улар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришган. Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узган. Бироқ, машиналар тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва Қирғизистон наряди қурол қўллашга мажбур бўлган», - дейилади хабарда.
Натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Андижон вилояти Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилди.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан мулоқот қилган. Улар ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш ҳақидаги қарорга келишган.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)