• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Президент мактабларига ҳужжатларнинг онлайн қабули 1 июнь кунидан бошланади

    Жорий йилнинг 1—22 июнь кунлари Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларида ҳужжатларни қабул жараёни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Президент мактаблари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига асосан ташкил этилиб, мамлакатда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

    Биринчи Президент мактаблари 2019—2020-ўқув йилида Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивада ишга туширилади. Дастлаб, Президент мактабларини чекланган миқдорда ташкил этилиши мазкур муассасаларни бошқаришнинг бутунлай янги моделини синовдан ўтказиш билан боғлиқдир. Ушбу синов муваффақиятли ўтгандан сўнг, керакли хулосаларни олиб 2020—2021 йилларда Президент мактаблари республиканинг бошқа барча вилоятларида ташкил этилади. Шу билан бирга, мактабларни бошқаришда Кембриж дастурининг ижобий тажрибаси ва уни амалга ошириш имкониятларини ўрганадиган маҳаллий экспертлар гуруҳи тузилади. Бир сўз билан айтганда, Президент мактаблари мамлакатда таълим сифатини оширувчи локомотивни шакллантиради.

    «Халқ таълими вазирлиги Президент мактабига номзодларни саралашда барчага тенг шароит яратиш учун ҳаракат қилмоқда, — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. — Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши Президент мактаблари учун танлов жараёнини назорат қилади. Мазкур ташкилот бутун дунёда ўтказадиган имтиҳонлари жараёнида адолат ва шаффофликни таъминлайди. Албатта, барча ота-оналар фарзандларини Президент мактабларида билим олишини хоҳлайди. Лекин энг истеъдодли ўқувчиларгина бундай имкониятга эга бўлади. Cambridge Assessment International Education мутахассислари боланинг ота-онаси ёки уларнинг моддий имконияти ҳақида маълумотларга эга бўлмайди. Инглиз компанияси учун ўғил-қизлар истеъдоди, танқидий ва мантиқий фикрлаш даражаси баҳолашнинг асосий мезон ҳисобланади».

    Номзодларга қўйилган талаблар:

    Президент мактабларига ҳужжатлар 2019 йилнинг 1 июнидан 22 июнигача топширилади. Жорий йилда Наманган, Нукус, Хива ва Тошкентдаги Президент мактабларига ўқувчилар 5—10-синфларига, келгуси йиллардан бошлаб эса 5-синфга қабул қилинади.

    Номзодлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 2018—2019-ўқув йилидаги табелининг асл нусхаси ва нусхаси ҳамда таълим олаётган мактабидан белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этиши керак.

    Аризачилар ичидан энг мақбулини саралаш ва аризачилар сонини мақбуллаштириш мақсадида ҳужжат топшириш учун STEM йўналиши бўйича фанлардан аъло баҳо олиш талаби жорий эътилади. Яъни, 4-синф битирувчилари математика ва табиацҳунослик каби фанлардан баҳолари 5 «аъло» бўлиши керак. Шунингдек, 5-синф битирувчилари математика фанига қўшимча тарзда биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари, шу билан бирга 6-синф битирувчилари ҳам математика фанига қўшимча биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика фанларидан баҳолари аъло бўлиши талаб этилади.

    7—9-синфларни битирган ўқувчилар алгебра, геометрия, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё ва биология фанлари бўйича баҳолари 5 «аъло» бўлсагина ҳужжат топшириши мумкин.

    Ҳужжатларни топшириш фақат ариза берувчининг таҳсил олаётган ҳудуди бўйича амалга оширилади. Аризачи ўқиётган мактабнинг ҳудудий жойлашуви Президент мактаби очилаётган ҳудудга мос келиши керак. Бошқа вилоятлар мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар 2020—2021 йилларда республиканинг бошқа вилоятларида ташкил этиладиган Президент мактабларига ҳужжат топшириши мумкин.

    Ҳужжатлар қандай топширилади?

    Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида номзодлар Президент мактабларининг pm.xtv.uz расмий сайтига ҳужжат топширишлари мумкин. Онлайн қабул 21 июнь куни соат 24:00 да якунланади. Бунинг учун ҳеч қаерга боришнинг ҳожати йўқ.

    Бундан ташқари, интернетдан фойдаланиш имконияти йўқ ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги қабул марказларида ҳам ҳужжатлар қабул қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 22 июнь куни соат 17:00 да якунланади. 17:00 дан бошлаб ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

    Ишончсиз маълумотлар тақдим этган номзод танловнинг исталган босқичида имтиҳондан четлаштирилиши мумкин.

    Президент мактабларида имтиҳон ўтказиш тартиби:

    Имтиҳон жараёнлари Наманган, Нукус, Хива ва Тошкентдаги Президент мактабларида номзодлар сонига кўра бир неча босқичда ўтказилиши мумкин. Агар ариза берувчилар сони бир ўрин учун 20 кишидан ошса, дастлабки имтиҳонлар математика фани бўйича ўтказилади. Мазкур жараёнда математика фанидан берилган 20 та тестни ечишга бир соат вақт ажратилади.

    Номзодлар имтиҳоннинг асосий босқичида талабгорлар сони бир ўринга 20 нафардан ошмаган ҳолда иштирок этади.

    Имтиҳонларнинг асосий босқичи ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича (16 та масала), мантиқ элементлари бўлган математика фанидан (24 та масала) ҳамда инглиз тили (55 та тест саволи) фанларидан иборат бўлади. Ўқувчилар тўплаган балларнинг асосий қисми (80 фоизи)ни танқидий фикрлаш ва мантиқий билимни талаб этувчи топшириқларни бажариш орқали йиғишлари мумкин. Балларнинг фақат 20 фоизигина инглиз тили фанига тўғри келади. Шу боис номзодлар инглиз тилидан мукаммал тайёргарликка эга бўлмай, танқидий ва мантиқий фикрлаш қобилияти яхши ривожланган бўлса ҳам, уларнинг Президент мактабларига қабул қилиниш эҳтимоли юқорилигича қолади. Номзодлар истагига кўра ушбу йўналишдаги имтиҳон саволлари инглиз тилида эмас, давлат тилида берилиши мумкин.

    Юқори синф ўқувчилари учун инглиз тилининг аҳамияти қарийб 40 фоиздан зиёд бўлиши кутилмоқда. Сабаби улар келгусида хорижлик ўқитувчилар ўтадиган STEAM-фанларни ўрганиш учун етарли салоҳиятга эга бўлишлари зарур. Ўқувчи хоҳишига кўра танқидий фикрлаш ва мантиқ бўйича имтиҳонларни инглиз тилида ҳам топшириши мумкин.

    Агар талабгорлар бир хил миқдорда балл йиғса, қабул комиссияси номзодлар билан суҳбат ўтказади. Суҳбатда ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари), зарур ҳолларда эса психолог ҳамда тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин. Мазкур жараёнда аудио ва видеотасвирга олишга рухсат берилади.

    Cambridge Assessment International Education қарорига кўра, номзодлар ва уларнинг ота-оналари имтиҳон натижалари юзасидан апелляцияга бериш ҳамда имтиҳон ишларини текшириш ҳуқуқига эга эмас.

    Ўқув жараёни:

    Президент мактаблари интернат сифатида фаолият юритади. Яъни, ўқувчиларга ҳафтанинг 5 куни мобайнида мактабда ўқиш ва яшаш имкони берилади. Дам олиш кунлари ота-оналар фарзандларини уйга олиб кетишлари мумкин.

    Президент мактаблари ўқувчилари бепул овқат ва мактаб формаси билан таъминланади.

    Президент мактабларидаги ўқитиш жараёни «STEAM — таълим» (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Аrt — санъат, Mathematics — математика) дастури бўйича амалга оширилади. Бу эса баркамол авлоднинг фикрлаш қобилиятини, иродаси, ижодий салоҳияти ва киришувчанлигини янада ривожлантириш имконини беради. Мазкур йўналишдаги дарслар инглиз тилида ўтилади.

    Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун Президент мактабларида ўзбек тилида чуқурлаштирилган ҳолда олиб бориладиган она тили ва адабиёт, тарих ва бошқа фанларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.

    Айни пайтда Президент мактаблари учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни танлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Президент мактабида таълим жараёни 9—11-синф ўқувчиларининг қизиқишларига кўра ташкил этилади.

    Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

    Президент мактаблари лойиҳасининг расмий каналлари:

    Халқ таълими вазирлиги Президент мактабларининг расмий сайти (pm.xtv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

    (Telegram: https://t.mе/prezident_maktablar,

    Facebook: https://www.facebook.com/prezident.maktablar,

    Instagram: https://www.instagram.com/prezident_maktablar).

    Ушбу саҳифаларда Нукус, Тошкент, Хива ва Наманган шаҳарларидаги мактабларнинг ишга туширилиши ҳақида расмий маълумотлар чоп этилади.

    Қолаверса, +998 71 2077222 рақамига қўнғироқ қилиш орқали Президент мактабига қабул жараёни ҳақида маълумот олиш мумкин.

    Президент мактабларига топшириладиган ҳужжатлар қуйидаги манзилларда қабул қилинади:

    1. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Салом кўчаси 1, 241-мактаб биноси
    2. Наманган шаҳри, Бобораҳим Машраб кўчаси, Баркамол авлод болалар маркази
    3. Хива шаҳри, Янгитурмуш маҳалласи, Р. Мажидий кўчаси 12-уй, Хива шаҳар Халқ таълими бўлими
    4. Нукус шаҳри, Оллоёр Дўстназаров кўчаси, Иброҳим Юсупов номли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати

    27.05.2019, 17:40   Изоҳ (0)   52551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раҳбарлигидан кетиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    27.05.2019, 17:25

    Саида Мирзиёева Тошкент вилоятидаги ижтимоий объектлар қурилиши билан танишди (фото)

    27.05.2019, 17:12

    Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

    27.05.2019, 17:05

    12 ёшли Нигора саховатпеша инсонлардан нажот кутмоқда

    27.05.2019, 16:45

    Тошкент вилоятида талончилик қилган 3 нафар шахс ушланди

    27.05.2019, 16:34

    Жиззахда 26 бош от ўғирлаган шахслар қўлга олинди

    27.05.2019, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония ҳукумати сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли уч миллион кишини эвакуация қилишга чақирди

    Дунё | 11 август, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” “Насаф” устидан муҳим ғалабага эришди

    Спорт | 11 август, 21:15

    Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 21:15

    “Ракурс” — Ҳамид Содиқ билан. Оқсоқ олий таълим ҳақида очиқчасига гаплашамиз (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 21:06

    “МТРК биносидаги ягона лифт икки йилдан бери ишламайди” — сенатор раисга сўров юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 20:59

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.