Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Истеъмолчиларга табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги тўғрисидаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида табиий монополия субъектлари томонидан 2 та ҳолатда табиий газ, 1 та ҳолатда ичимлик суви ва 2 та холатда иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича истеъмолчиларга 6,5 миллион сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, мазкур маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди ҳамда уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинди.Шунингдек, ўтказилган ўрганишларда истеъмолчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатлар юзасидан табиий монополия субъектларига келгусида юқоридаги қонунчилик талабларига риоя этилиши акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Изоҳ (0)